Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 04:29

Қишлоқ хўжалиги

Токнинг антракноз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари

  • 09.Августа.2024
  • 600

Айни кунлар Ўзбекистонда етиштирилаётган узум мевалари хавфли касаллик – ток антракноз касаллигига чалиниш эҳтимоли жуда юқори давр ҳисобланади.

Барглар қотгунича (барг ёзилганидан сўнг 20-25 кун давомида) ушбу касаллик билан зарарланиши мумкин. Уларда кўплаб думалоқ, майда, четлари қизғиш, қўнғир ёки қора доғлар пайдо бўлади. Ёш новдалар кучли зарарланади. Новдалар устида майда, қўнғир, биттадан жойлашган, бинафша-қўнғир ҳошияли доғлар ҳосил бўлади. Бу эса республикамиз, хусусан, вилоятимиз барча туманларида етиштирилаётган узум мевалари экспортбоплигининг пасайишига олиб келади.

Гул тўплари зарарланганида гулбаргларда думалоқ, қора доғлар ҳосил бўлади. Зарарланган гул тўплари ва тугунчалар қўнғир-қора тус олади ва тўкилади.

Ўзбекистонда антракнознинг зарари анча катта (аммо оидиумникидан камроқ). Шунинг учун ўз вақтида касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш лозим бўлади.           

                                

Антракноз ривожланишига таъсир қилувчи асосий факторлар ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигидир. Тез-тез ёмғир ва жала ёғиши кузатиладиган мавсумларда касаллик айниқса кучли ривожланади. Замбуруғ конидиялари 20-32°С орасида (оптимал 24-26°С) ўсиши ва токни зарарлаши мумкин.

Ток навларининг антракнозга чидамлилиги ҳар-хил. Нимранг, Оқ хусайни, Каттақўрғон, Ҳиндоги, Ҳалили, Оқ тоифи, Мускат, Қора кишмиш, Пушти кишмиш, Эчкиэмар, Гўзал қора, Чиллаки ва Чарос навлари кучли (42-94%) зарарланади. Тарнау, Мирний навлари эса бу касалликка анча чидамли (зарарланиши 5%гача). Меваси рангли ва нордон узум навлари камроқ зарарланади.

Токни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши тегадиган жойларда ўстириш, шпаллерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини  кесиб, ёқиб юбориш лозим.

Антракнозга қарши Ўзбекистонда биологик фунгицидлардан "Спорагин" воситаси 10 литр хлорланмаган сувга 150-200 мл. меъёрда қўлланилиши юқори самара беради. Бундан ташқари ўсиш даврида Бордо суюқлиги (мис купороси бўйича 10-15 кг/га, 1% ли эритма) билан ҳам пуркаш ишлари олиб борилади. Кузда токлар кесилгандан кейин, баҳорда куртаклар бўртмасдан токзорларга  5%ли олтингугуртли оҳак қайнатмаси (ИСО) билан ишлов берилади.

Охирги йилларда кимёвий фунгицидлар камроқ самара бераётганлиги учун "Байлетон" ёки "Вектра" воситаларини қўллаш кутилган натижалар бермаяпти. Сабаби, касалликни қўзғатувчи патогенлар кимёвий таъсир этувчи моддаларга тез фурсатда кўникиб бормоқда.  

Д. ШАМШИДДИНОВА,

У. ТЎЛҚИНОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган шаҳар инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь