Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 09:19

Қишлоқ хўжалиги

Токнинг қора чириш касаллиги хавфи қандай?

  • 27.Апреля.2022
  • 807

Токнинг қора чириш касаллиги Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, МДҲ давлатларида кенг тарқалган. Марказий Осиёда, жумладан, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳам қайд этилган.

Касаллик жараёнида бокнинг барча ёш тўқималари зарарланади. Баргларнинг ҳар иккала томонида қизғиш-қўнғир, думалоқ, кенглиги 2-10 мм келадиган доғлар пайдо бўлади. Барг остида ёш узум мевалари ва узумбошларининг кулранг чириш касаллиги билан зарарланиши доғлар тор, тўқ-қўнғир ҳошияли бўлади.

Касаллик узум меваларида кенглиги тахминан 1 мм. келадиган оқ нуқталардан бошланади. Бир соатдан сўнг улар атрофида қизғиш-қўнғир ҳошия пайдо бўлади ва бир кун ичида уларнинг кенглиги 1 см.га етади. Узум мевалари бир неча кун орасида қурийди, буришиб, қаттиқ бўлиб қолади, кўкиш-қора тус олиб, мўмиёга айланади.

Қора чириш тарқалган минтақаларда 5-80 фоизгача узум ҳосили йўқотилади. Ўзбекистонда касаллик тарқалиши ва зарари ўрганилмаган.

Қўзғатувчи замбуруғ мўмиёлашган узум меваларида, тупроқ устида ёки осилиб қолган узумбошларида қишлайди. Аскоспоралар сув томчисида +27 даража ҳароратда 6 соат, +10-21 даража ҳароратда эса узоқроқ вақтда ўсади ва ўсимликни бирламчи зарарлайди.

Қора чириш касаллигига қарши курашишда махсус чоралар қўлланилмайди. Ун-шудринг ва антракнозга қарши тавсия қилинган агротехник ва ташкилий-тадбирларни қўллаш, мўмиёлашган меваларни териб, кўмиб ташлаш тавсия қилинади.

М.Дадабоев,

М.Абдумуталов,

Наманган вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь