Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

23 November, 2024, 07:35

Қишлоқ хўжалиги

Тўрақўрғон гилослари экспорти қизғин паллада

  • 12.Июня.2022
  • 1135

Ўзбекистон гилос етиштирувчи мамлакатлар кучли ўнталигига 2006 йилдаёқ кирган бўлиб, бу борада қарийб ўн йилдан бери катта ўсиш кузатиб келинмоқда.  
Бу салоҳиятда Наманган вилоятининг ҳам ўз ўрни бор. Жорий йилда вилоятнинг умумий экспорт режаси 635 млн. 289 минг АҚШ доллари бўлиб, шундан 127 млн. 180 минг доллари мева-сабзавотни ташкил этади. 

Айни кунларда гилос экспорти авж палласида. Тўрақўрғонлик боғбонлар ҳар йили карвонбошилик қилишади. Жорий йил туманда 19 млн. 495 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниши белгиланган бўлиб, 1 млн. 760 минг долларлик мева-сабзавот йўналтирилди. Мавсумда  8000 тонна,  гилоснинг 5000 тоннаси Германия, Россия, Қозоғистон, Корея, Озарбайжон, БАА, Туркия, Хитой давлатларига экспорт қилинади, қолгани ички бозорга йўналтирилади. 

Айни кунларда туманда марказлашган ҳолда 50 дан ортиқ шохобча орқали аҳоли томорқалари ва боғларда етиштирилган мева қабули қизғин паллага кирди.
– 2 гектарлик гилос боғидан ўтган йили 100 миллион сўм даромад олган эдик. Бу йил ундан ҳам кўпроқ натижани қўлга киритамиз, – дейди Тўрақўрғон тумани Қодиробод массиви «Туркистон янги куч» ММТП ҳудудида жойлашган  боғ эгаси Ғайрат Қодиров. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь