Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 11:27

Қишлоқ хўжалиги

УЧТА ТОВУҚ 10 МИЛЛИОН СЎМ

  • 11.Февраля.2021
  • 959

Наманган вилояти Чортоқ тумани Айқирон маҳалласидаги Қозоқовлар хонадонига нафақат Наманган, балки юртимизнинг бошқа вилоятларидан ҳам парранда ишқибозлари, зотдор товуқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар кўп келади.

– Зотдор паррандачилик билан уч йилдан бери шуғулланаман, – дейди «Эркин экспресс сервис» таъсисчиси Ғофуржон Қозоқов. Бунга қадар иссиқхонада гул етиштирганман. Паррандачиликка ёшлигимдан қизиққаним боис 2018 йилда 40 та биллур ранг таратувчи кўк-қизғиш зотдор товуқ жўжаларини боқа бошладим. Кейин улар ёнига бошқа зотдагилари ҳам қўшилди. Ҳозир парваришда 10 турдаги 120 та зотдор паррандалар мавжуд.

Шуни таъкидлаш жоиз, зотли парранда тухумлари 50 мингдан 100 минг сўмгача, янги тухумдан чиққан жўжалар эса 150 мингдан 300 сўмгача сотилар экан.

– Хўжалигимизга RCom инкубаторини ўрнатганмиз, – дейди Ғ. Қозоқов.

Биздаги мавжуд паррандалар Бельгия, Руминия, Туркия, Хитой ва Россиянинг энг зотдор товуқлари бўлиб, жонли галерея сифатида бир жойда жамлангани билан аҳамиятлидир. Томорқамиз торлиги фаолиятимиз ривожига тўсиқ бўлмоқда. Агар тармоғимиз учун 10 сотихгина ер ажратилса, ишимизни янада кенгайтирган бўлар эдик.

Ушбу хонадонга борган кунимиз Ғофур ака учта «Брама» товуғини ўн миллион сўмга, унинг қўшниси Зокир ака эса олтита қўйни 6 миллион сўмга сотиб олган пайтга тўғри келиб қолди.

Шунда Зокир ака «Қўй олиб олти ой боқиб юрган эканмизда, сиз олти ойда минг баробар фойда қилсангиз, бизни фойда йигирма фоизни ҳам ташкил этмайди-я», – деб кулиб қўйди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь