Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 11:45

Қишлоқ хўжалиги

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ: РИЗОКТИНИОЗ (ҚОРА ПАРША)

  • 09.Марта.2021
  • 1365

Ўсимликлар дунёсига зарар келтириши мумкин бўлган турли хил касалликлар мавжуд. Шулардан бири қора паршадир.

У замбуруғ, помидор, картошка, сабзи ва айрим мевали дарахт экинларини кучли зарарлайди. Илдиз бўғзида бироз ботиқ, қўнғир ёки қизғиш қўнғир доғлар ҳосил қилади. Илдиз тукчалари чириб, барглари сарғаяди ва пасткиларидан бошлаб секин қурийди. Ушбу касаллик кўпинча ўсимликларнинг зич ўсишида, илдизости тупроққа ишлов берилмаганда, иссиқхонага кўчириб ўтқазишда, Pythium spp. ва Ba Phytophthora spp. замбуруғларининг ривожланиши асосида илдиз бўғзи ва ости чириши доғланиши ва чириши оқибатида кескин оммавий нобуд бўлиши кузатилади.

Қарши кураш чоралари: уруғ экишдан олдин  тупроқни дезинфекция қилиш ёки алмаштириш лозим. Илдиз чириш касаллигига қарши курашнинг энг самарали усули тупроқни буғ ёки кимёвий препаратлар (метилбромид, дазомет) ёрдамида зарарсизлантиришдир. Препаратлардан Алирин-Б, Амирин биологик воситалари ризоктиниозга қарши курашда яхши самара беради.

Абдувоид ОТАХОНОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантин Давлат инспекцияси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь