Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:30

Қишлоқ хўжалиги

Устоз журналист, уста гулчи

  • 10.Мая.2023
  • 885

Яхши фазилатларга қиёс беришда гулга нисбат беришади. Қалби гул, қўли гул, гул юзли... 

Норин туманининг Пастки Чўжа маҳалласида истиқомат қилувчи Зокиржон Йигиталиев  кўпчиликка қалби гул ижодкор сифатида танилган. Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси. Туман, вилоят, рес-публика матбуотида, вилоят телерадиокомпаниясида баракали ижод қилган ҳамюртимиз кексалик йилларини ҳам мазмунли ўтказмоқда. Зокиржон акани бугунги кунда қўли гул деҳқон сифатида яхши билишади. Ижодкор инсон ҳаётдан завқланишни билади, гўзалликни қадрлайди. У бугунги кунда иссиқхона ташкил этиб, гулчилик соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.

– Мавсумий гулларни экаётганда аввало, уларнинг яшовчанлигини ҳисобга олиш керак. Апрелдан июлгача, апрелдан августгача ўсадиганлари бор. Гулларни экишда рангини ҳисобга олиш керак,  оқ билан қизил бир-бирига уйғун бўла олади, лекин пушти билан қизил яхлит композиция ташкил қила олмайди. Трапакус деган гул 30 даража совуқда ҳам ташқарида яшаб қолиши мумкин. Магнолия ҳам худди шундай, совуққа чидамли, – дея гуллар етиштириш технологияси билан ўртоқлашади устоз журналист, уста гулчи Зокиржон Йигиталиев.

25 сотих томорқасининг 5 сотихида иссиқхона ташкил қилган Зокиржон ака энг ноёб гулларнинг 30 га яқин турини парваришламоқда. Масалан, Канаданинг пакана олчаси номи билан машҳур гул меваси уч хил тусда пишиб етилади. Бу ноёб ўсимликдан астмани даволашда фойдаланилади. 

Бир сотих жойдан 17-20 миллион сўмгача даромад топаётган қаҳрамонимиз маҳалладошларини мавсумий иш билан таъминламоқда. Бундан ташқари, гулчилик сирларини ўргатиб келмоқда. 

Инсон ҳамиша гўзаллик шайдоси, айниқса, чиройли ва мафтункор гулларни кўрганда руҳиятингиз ором олади. Кўзингиз қувнайди. 
Қаҳрамонимизнинг қалбида орзулари кўп, шукроналик билан яшайди. Айниқса, гулчилик ортидан топаётган даромадидан турмуш ўртоғи Замирахон ая билан  муқаддас Ҳаж зиёратига бориб келгани устозни янада шижоат билан ишлашга ундайди.

– Ҳалол меҳнатинг ортидан зиммангдаги фарзларни адо этишдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак. Умрингни чиройли амаллар билан ўтказишга нима етсин!

Зокиржон аканинг ибратга тўла сўзлари, қалб тўла орзулари унинг гулзорида, гулларида намоён бўлмоқда гўё. У ҳозирда Наманганда ўтказиладиган 62-Халқаро Гуллар фестивалида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. Устозга куч-қувват, бардамлик тилаймиз.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь