Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 10:46

Қишлоқ хўжалиги

УЙЧИЛИКЛАР ЕР БИЛАН МОҲИРОНА "ТИЛЛАШАДИ"

  • 28.Апреля.2020
  • 1279

Уйчи туманида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича ибратли ишлар қилинмоқда. Биргина Ўнҳаят маҳалласидаги 695 та хонадондан 630 тасида томорқа бор. 200 тасида иссиқхона мавжуд. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Илҳомжон Машрапов хонадонида 4 сотих майдондаги иссиқхонадан йилига тўрт мартагача ҳосил олинмоқда. Лимон, бодринг, редиска, исмалоқ етиштириб,  йиллик соф 30 миллион сўмгача даромад кўряпти. Оила аъзоларидан тўрт киши доимий иш билан банд.

Шу  ҳудудда яшовчи 12 нафар фуқарога боғдорчилик йўналишида 8 гектар ер ажратиб берилган. Бу ерда ўн хил турдаги мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинлари  мавжуд. 1,5 гектар майдонда 25 та иссиқхона ташкил қилинган. Иссиқхоналарда 10-12 хил турдаги маҳсулот етиштирилмоқда. 80 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь