Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 11:43

Қишлоқ хўжалиги

Ғўза зараркунандаларига қарши кураш – муҳим масала

  • 26.Июля.2022
  • 1503

Ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларидан бири тамаки трипси бўлиб, у ўсимлик баргининг ширасини сўриб, зарар етказади. Зарарланган барглар йиртилиб кетади. Танаси чўзинчоқ бўлиб, тўқ сарғиш рангларда бўлади. Личинкалари оч сарғиш рангда бўлади.

Тамаки трипси ўсимликларнинг учидаги ёш баргларга тухум қўяди. 1 та урғочи трипс ривожланиш даврида 100 тагача тухум қўяди. Бутун ёз бўйи 7 мартагача авлод беради.

Ғўзанинг чидамлилигини оширадиган чора-тадбирлар (ўғитлаш, суғориш, культивация) трипс зарарини пасайишига ёрдам беради.

Биологик усул: тамаки трипсига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1:10,1:20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади; тамаки трипси тушган далаларга хон қизи қўнғизлари, сирфид пашшалари, афидиидлар ва бошқа фойдали хашаротларни жалб этиш.

Кимёвий усул: вегетация давомида 4-7% ўсимлик трипс билан зарарланиши кузатилса, моспилан 20% н.к. -0,15 л/га; карбофос 50% эм.к. – 0,6 л/га; пилармос 20% н.к. – 0,15л/га; камилот 20% н.кук.- 0,15л/га; калипсо 48% сус.к. – 0,05-0,07 л/га; дельтафос 38% эм.к. – 1,0 л/га; вертимек 1,8% эм.к. – 0,4 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов берилади.

Ўсимлик битлари, беда ёки акация бити. Марказий Осиёда кенг тарқалган бўлиб, 52 тур зарар етказади. Бу ғўзани май-июн ойларида зарарлайди. Акация бити тухумлик фазасида қишлайди. Партеногенез йўли билан тирик туғиб кўпаяди. 12-15 тагача авлод беради.

Полиз бити. Бу зараркунанда ҳаммахўр бўлиб, ўсимликларнинг 46 турига зарар етказади. Ранги кўкиш сарғишдан то тўқ яшилгача бўлади. Тирик туғувчи урғочиларнинг боши, оёқлари, шира чиқариш найлари қора тусда бўлади.

Личинкалик ва имогалик босқичида қишлайди. Ғўзадан кейин полиз экинларига учиб ўтади. 15-24 мартагача авлод беради. Катта ғўза бити. Ўзбекистоннинг барча пахта экинлариндан кенг тарқалган. Бошқа битларга нисбатан йирикроқ бўлиб, танаси кўкиш ёки сарғиш, кўзлари қизил, оёқлари ва шира найлари жуда узун бўлади. Тухумлик босқичида янтоқ ўсимлигида қишлайди. 15-20 та авлод беради.

Кураш чоралари.

Агротехник тадбирлар. Ғўза кўчатларини қатор ораларига ишлов бериш; NPK ўғитлар эритмаси билан ғўза майсаларини барги орқали озиқлантириш; бегона ўтларга қарши кураш.

Биологик усул: ғўза битларига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1:10,1:20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади; шира тушган далаларга хон қизи қўнғизлари, сирфид пашшалари, афидиидлар ва бошқа фойдали ҳашаротларни жалб этиш.

Кимёвий усул: ғўза битларининг сони вегетация давомида 8-10% ўсимликларни барг пластинкаси ўсимлик битлари билан 5-25% қопланганда моспилан 20% н.к. -0,15 л/га; карбофос 50% эм.к. – 0,6 л/га; пилармос 20% н.к. – 0,15л/га; камилот 20% н.кук.- 0,15л/га; калипсо 48% сус.к. – 0,05-0,07 л/га; дельтафос 38% эм.к. – 1,0 л/га; вертимек 1,8% эм.к. – 0,4 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов берилади.

Ўргимчаккана - ғўзанинг ашаддий зараркунандаси бўлиб, 248 тур ўсимлик билан озиқланади. Шундан 37 тури қишлоқ хўжалик экинлари. Ўргимчаккана 160-600 тагача тухум қўяди. Ўзбекистонда 16-20 тагача авлод беради.

Кураш чоралари.

 Агротехник тадбирлар. Ғўза кўчатларини қатор ораларига ишлов бериш; NPK ўғитлар эритмаси билан ғўза майсаларини барги орқали озиқлантириш; бегона ўтларга қарши кураш.

Биологик усул: ўргимчакканага қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1:10, 1:20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500- 1000 тагача чиқариш давом эттирилади; атроф-муҳитга ва фойдали ҳашаротларга зарарсиз бўлган олтингугурт препаратларидан олтингугурт кукунидан 20-30 кг/га чанглатиш, 0,5-1 ли олтингугуртнинг оҳакли қайнатмасидан гектарига 300 литр пуркаш.

Кимёвий усул: вегетация давомида 10% ўсимликларнинг барг пластинкаси ўргимчаккана билан 5-25% қопланганда омайт 57% к.эм.-1,5 л/га; ниссоран 10%, н.кук. – 0,1 кг/га; тетросан 10% н.кук– 0,1 кг/га; флумайт 20% сус.к.- 0,2 л/га; ортус 5% сус.к. – 0,75 л/га; вертимек 1,8% эм.к. – 0,3-0,4 л/га қўллаш яхши самара беради.

Оққанот. Ғўза оққанотининг зарари оқибатида пахта, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари хосилининг 30-40% дан кўпроқ қисми нобуд бўлади хамда пахта толасининг сифати пасаяди. 

Кураш чоралари.

Агротехник тадбирлар: оққанотнинг асосий кўпайиш манбаи бўлган иссиқхоналардан тарқалишини олдини олиш; елимланган сариқ рангли махсус қоғозлардан фойдаланиш; ўсимликнинг чидамлилигини оширишини таъминлайдиган тадбирлар.(органик ва минерал билан озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш, суғориш ва х.к.)тадбирларини қўллаш.

Биологик усул: энкарзия энтомофагини зараркунанданинг сонига қараб 1:10, 1:20 нисбатларда 10х10м схемада тарқатиш. Олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1,0- 1,20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Кимёвий усул: зараркунанданинг ғўзага хавфи бўлган майдонларда моспилан 20% н.к. -0,15 л/га; конфидор 20% эм.к. – 0,3-0,4 л/га; танрек 200 г/л с.э.к.-0,3-0,4 л/га; дельтафос 38% эм.к. – 1,25-1,5 л/га бошқа рухсат этилган препаратлар билан ишлов берилади.

Беда қандаласи. Беда қандаласи ғўза кўсакларининг 20% дан кўпроқ қисмини шикастлайди Бундай кўсаклардаги пахта толалари бузилади ва бир-бирига ёпишган қўнғир массага айланади.

Кураш чоралари.

Агротехник тадбирлар: ғўзани чидамлилигини оширишга имкон берадиган тадбирлар(NPK ўғитлар эритмаси билан ғўзани озиқлантириш, бегона ўтларга қарши кураш ва қатор ораларига ишлов бериш.

Биологик усул: беда қандаласи личинкаларига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1:10; 1:20 нисбатларида (кушанда:зараркунанда) 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади.                             

М. ДАДАБОЕВ,

М. АБДУМУТАЛОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь