ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 38251
13 July, 2025, 09:46
Касаллик қўзғатувчисининг турига қараб сўлиш касаллиги вертициллиоз ва фузариозвилтига бўлинади. Касалликнинг ташқи белгилари уруғ куртак барглари хосил бўлгандан вегетациянинг охиригача намоён бўлиши мумкин.
Айниқса, ўсимликнинг ғунча ёки гуллаш фазасида касаллик кучли намоён бўлади. Дастлаб баргларда кўп бурчакли ёки доирасимон, оч-яшил, кейин сарғиш доғлар пайдо бўлади, сўлийди. Белгилар барг қиррасида, барг томири оралиғида ёки бутун барг юзасида ҳосил бўлади. Зарарланган барг жигаррангга кириб, қурий бошлайди. Касаллик кучли намоён бўлганда бутун ўсимлик баргсиз қолади. Бундай ўсимликларда кўсаклар тўлиқ етилмайди, қурийди ва чала очилади.
Бу касалликни замбуруғлар келтириб чиқаради. Касалликка қарши курашиш учун алмашлаб экишда беда, жўхори, маккажўхори каби ўсимликларини юксак агротехника талаблари билан фойдаланиш керак. Касаллик кенг тарқалган далаларда бир йил давомида шоли етиштириб, далани яхоб суви билан бостириш замбуруғ микросклероцийларини нобуд қилишга олиб келади.
Хосил йиғиштириб олингандан кейин даладан ғўзапояни илдизи билан йиғиштириб олиб ташлаш тупроқдаги инфекциянинг камайишига олиб келади. Тупроқни чуқур шудгорлаш жараёнида 40% азотли ва 100% фосфорли ўғитларни қўллаш, гектарига 30 т чириган гўнг солиш ёки ғўзанинг шоналаш даврида гўнг шарбати билан суғориш, тупроқни триходерма билан бойитиш, уруғни дармон, П-4 фунгицидилари билан 25- 30 лт миқдорида ишлов бериш, касалликка чидамли навларни экиш яхши самара беради. Касалликка чидамли навлардан Оқдарё-6, Ан-Баявут-2, Бухоро-6, Наманган-77, С-6530, Омад, Юлдуз, Тошкент-6, Хоразм-127, Оққўрғон-2 кабиларни экишга тавсия қилинади.
Тупроққа азотли ўғитларни чигитни экишдан олдин ёки экиш даврида бериш, азот билан озиқлантириш 2-3 барг хосил қилишдан бошланиши ўсимликнинг иммунитет хусусиятларининг ортишига сабаб бўлади. Ягaналаш даврида 1 га жойда 100-120 минг кўчат қалинлигига эга бўлиш керак.
Муроджон ДАДАБОЕВ,
“Наманган халқаро аэропорти” ЎКЧМ инспектори.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти