ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 07:47
Президентимиз томонидан Наманган вилоятининг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ривожлантиришга чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида яратиб берилган кенг имкониятлар самараси ўлароқ, 2019 йилда вилоят ҳокимлиги ҳамда ишбилармонлик доиралари ўнлаб давлатлар сармоядорлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув ва шартномалар имзоланган.
Жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари ҳам инвесторлари билан ҳам қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик, енгил саноат соҳаларида бир қатор лойиҳалар бўйича келишувларга эришилган бўлиб, ҳозирда шундай келишувлардан бирига асосан Янгиқўрғон туманида 100 гектардан зиёд майдонда интенсив боғ барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш билан боғлиқ карантин шароитида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларни кўриш мақсадида режали равишда туманларда юрган вилоят ҳокими Х. Бозоров интенсив боғни барпо этиш жараёнлари билан ҳам танишиб, лойиҳа ижодкорлари билан суҳбатлашди.
Айни пайтда боғ учун ажратилган ер майдони чегараларини муҳофаза тўсиқлари билан иҳоталаш ва назорат техника воситалари билан жиҳозлаш, ерни кўчат экишга тайёрлаш, Туркия технологияси асосида томчилатиб суғориш тизими ўрнатиш ишлар якунланиб синов ишлари олиб борилмоқда. Италиядан келтирилган 50 минг дона гилос, олхўри ва шафтоли кўчатлари экилмоқда.
“Ҳадикент келажак тонги” агрофирмаси ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг тўғридан-тўғри инвестицияси молиялаштирилмоқда. БААнинг “Sura Holding LLC” компанияси таъсисчилигида ташкил этилган “Sura General Investments” қўшма корхонаси томонидан тақдим этилган ҳамда “Наманган вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси 2020 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилади. 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириладиган лойиҳа ишга туширилгач 40 та иш ўрни яратилади.
Акрамжон САТТОРОВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти