Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 02:16

Қишлоқ хўжалиги

Юқори ҳосилдорлик учун

  • 01.Августа.2022
  • 370

Бу йил вилоятда  63 406 гектар  майдонга чигит экилди. Ҳар  гектар майдондан 40,0 центнердан 253 624 тонна пахта етиштириш мақсадида барча агротехник тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 

Хусусан, ҳосилдорликни янада ошириш учун кузги-қишқи шўр ювишга асосий эътибор қаратилди. Мингбулоқ туманида 15214 гектар, Поп туманида 7737, Тўрақўрғон туманида 271, жами 23221 гектар майдонда ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Шундан 5512 гектар майдонда икки марта, 663 гектар майдонда уч марта шўр ювиш ишлари бажарилади.

Шунингдек, куз ва эрта баҳорда 63406 гектар ер сифатли текисланди, пушта олинди. 16 491 гектарга 90, 26 618 гектарга 76, 14 147 гектарга 60 см. схемада ва 6150 гектарга қўшқатор усулда чигит экилди. Кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари талаб ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд «Андижон-35», «Наманган-34», «С-6524», «С-82-95» ва бошқа истиқболли янги навлар экилиб, парвариш қилинмоқда.

Агротехник тадбирларга 1306 та чопиқ трактори, 1304 та культиватор, 432 та чизел мослама, 1228 та «СУЗ» ўғитлагич, 550 та «ОВХ» пуркагич каби техника ва механизмлар жалб қилинган.

Вилоятда 15 июлдан 15 августгача ғўза парваришида «Зарбдор  30 кунлик» эълон қилинди. Барча ҳудудларда асосий эътибор, айни кундаги долзарб агротехник тадбирларни ўз муддатида, сифатли ўтказишга қаратилаётир. Парваришланаётган майдонларнинг 3737 гектарида (5,9 фоиз) 3-4 та, 14778 гектарида (23,3 фоиз) 5-6 та, 24153 гектарида (38,1фоиз) 7-8 та, 18009 гектарида (28,4фоиз) 9-10  та кўсак ва 2729 гектарида (4,3 фоиз) 9-10 та кўсаклаш фазасида ўсиб ривожланмоқда.  

Кейинги уч йил давомида қўл теримини енгиллатиш мақсадида кластер корхоналари томонидан 40 та замонавий пахта териш машиналари соҳага олиб кирилди. 2022-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини сотиб олиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.  

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишда бўлган экин майдонларини 54 фоизи насослар ёрдамида суғорилади. Айни вегетация даврида ўсимликни сувга бўлган талаби ортади. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, томчилатиб суғориш технологиялардан  самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу технологияни 18 000 гектар майдонда жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, мавсумда 1304 гектар майдонда амалга оширилди. 2022-2026 йилларда бу кўрсаткични 32005 гектарга етказиш йўлида лойиҳалар ишлаб чиқилди. 

Равшанбек МИРЗАОЛИМОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь