Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 11:58

Қишлоқ хўжалиги

Зарпечак ва девпечак қандай ўсимлик?

  • 18.Июля.2022
  • 2916

Зарпечаклар (чирмовуқлар) – Cuscutaceae оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб (айрим йилларда кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин), дунё бўйича уларнинг 270 дан ортиқ турлари аниқланган ва ундан 36 тури МДҲ давлатларида, 17 тури эса Республикамизда рўйхатга олинган.

Юртимизда учрайдиган ушбу зарпечак бегона ўтидан 13 тури ўсимликларга энг кўп зарар келтирувчи хили ҳисобланади. Зарпечакларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришлар содир бўлишига олиб келган. Зарпечаклар вегетация даври, ривожланиш ва бошқа жиҳатлари билан оддий гулли ўсимликлардан тубдан фарқ қилади. Масалан, уларда барг бўлмайди, фотосинтез жараёни умуман кузатилмайди, илдиз системаси, устицалари йўқ, илдиз вазифасини эса ўсимлик танасига ёпишиб олувчи гаусториялар бажаради. Шу сабабли гулли ўсимликлар систематикасида зарпечакларни алоҳида таксономик гуруҳга, яъни зарпечаклар оиласига киритилган.

Девпечаклар (чирмовуқлар) – Cuscutaceae оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, (айрим йилларда кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин), дунё бўйича уларнинг 220 тадан ортиқ турлари аниқланган ва ундан 36 таси МДҲ давлатларида, 17 та тури эса Республикамизда рўйхатга олинган.

Республикамизда учрайдиган ушбу девпечак бегона ўти нина барглилардан бошқа дарахтларга (боғда), токка ва буталарга зарар етказади. Девпечакларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. Девпечак энг зарарли бегона ўтлардан бири ҳисобланиб карантин объекти хисобланади. У маданий ўсимликлар ширасини сўриб, қишлоқ хўжалигига ва боғдорчиликка катта зарар келтиради. Кўпинча ариқ бўйларидаги кўп йиллик дарахтларни тут ва мевали ўсимликларни зарарлайди. Шимаси ҳамда мум куяси қуртларининг гимолимфаси билан озиқланади.

Девпечаклар ёш новдаларга жуда катта зарар келтиради. Девпечакларасосан мевали, манзарали, ўрмон дарахтлари, ток, бута, резавор, субтропик ва цитрус ўсимликларига тушиб, халқ хўжалигига катта зарар келтиради. Бу паразитдан асосан, дарахтлар ва буталарда ҳамда бошқа кўпгина экинлар, асосан, мевали, манзарали, ўрмон дарахтлари, ток, буталар жиддий зарар кўради. Девпечаклар маданий экинлар танасига гаусториялари ёрдамида ёпишиб олиб, органик ва ноорганик моддаларни сўриб олади, ўсимликни нимжонлаштиради, ўсишдан қолдиради, натижада ўсимлик бутунлай нобуд бўлади.

Зарпечак зарарланган уруғ орқали, яхши чиримаган гўнг билан, экинларни суғоришда, транспорт воситалари, уруғ тозалаш машиналари, яйловдаги парранда қушлар ва ҳайвонлар орқали тарқалади. Бундан ташқари, шамол, зарарланган майдон, қишлоқ хўжалик қуроллари, темир йўл вагонлари ва таралари орқали ҳам тарқалади. Тупроққа тушган зарпечак уруғлари бир неча йилларгача унувчанлигини сақлаб қолади.

Зарпечак уруғининг қобиғи жуда қаттиқ бўлиб, сувни жудаям суст ўтказади. Шунинг учун тўлиқ пишиб етилмаган уруғининг қобиғи юмшоқлик вақтида уни тез униб чиқишига сабаб бўлади. Зарпечак уруғи спиралсимон чўзинчоқ йўлдошлар ва оқсил қатламли массадан ташкил топган. Йўлдошларнинг спиралсимон буралиб ўсиб чиқиши уларга ўсимлик танасига ёпишиб олиш учун қулайлик яратиб беради. Аввалига, зарпечак уруғдаги озиқ моддалар ҳисобига ривожланади, бу давр 5 кундан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Уруғдан ўсиб чиққан зарпечак тезда ўса бошлайди, қанчалик тез ўсишига қараб уруғдан келадиган озуқа моддаси ҳам камая бошлайди ва секин-аста зарпечак хўжайин танасига ёпишади ва уруғдан бутунлай узилади.

Уруғдан ўсиб чиққан бир дона зарпечак танаси атрофдаги бир қанча ўсимликларни зарарлайди. Зарпечакнинг ён шохлари хоҳлаган жойидан униб чиқиши мумкин ва атрофидаги кўплаб ўсимликларга ёпишиб олади.

Июнь-июль ойларида зарпечаклар гуллайди, иссиқ об-ҳаво шароити зарпечакларни ёппасига гулга киришини таъминлайди, икки уч ҳафта ўтгандан сўнг уруғи пишиб етилади. Уруғларнинг тиним даври ҳар хил, бир неча кундан, бир неча йилгача бўлиши мумкин. Зарпечак билан зарарланган ўт ўсимликлар беда, йўнғичқалар ўриб олингандан кейин, улар ёш майсаларда ўса бошлайди ва уруғланиб тупроққа минглаб уруғлари тушади. Барча зарпечаклар совуққа чидамсиз бўлиб, ҳаво ҳарорати 140 C дан ошганда ривожланишдан тўхтайди ва ҳалок бўлади. Зарпечакларнинг барча турлари бир йиллик ҳисобланади. Беда чирмовуғи жуда серуруғ бўлиб, 3000 дан ошиқ, баъзан 6000-10000 дона, дала зарпечаклари эса 20000 донагача уруғ бериши мумкин.

Илдизи барги бўлмаганидан хлорофилл йўқ. Пояси (0,5-7,5 мм гача) сарғиш ёки сарғиш пушти, сершох. Гули оқ ва оқиш-пушти, овал шаклида. Чаноғи қалпоқсимон серуруғ. Уруғи думалоқ ёки тухумсимон, учли, ғадир-будур, усти қаттиқ пўст билан қопланган. Асосан уруғидан ва қисман поясидан кўпаяди.

Ўсимталар дастлаб кунига 2-3 см, 10-кундан бошлаб 12-15 см дан ўсади. Ўсимталари бирон ўсимликка чирмашиб уруғидан ажралади ўсимлик танасига 2-4 мартта спирал шаклида ўралиб олади ва сўрғичлари билан ўсимлик ширасини сўра бошлайди. Натижада ўсимликда модда алмашируви бузилади. Ҳосил камаяди, ҳатто қуриб қолади.

Республикамиз шароитида июн-сентябр ойларида гуллаб уруғлайди. Ариқ, канал, ва дарё бўйларида боғ ва токзорларда бегона ўт сифатида сифатида учраб паразит холда ўсади, икки уч ҳафта ўтгандан сўнг уруғи пишиб етилади. Уруғларнинг тиним даври ҳар хил, бир неча кундан, бир неча йилгача бўлиши мумкин. девпечак билан зарарланган беда, йўнғичқалар ўриб олингандан кейин, улар ёш майсаларда ўса бошлайди ва уруғланиб тупроққа минглаб уруғлари тушади.

Вилоят ва туманлардаги Ўсимликлар карантини худудий инспекторларининг берган маълумотига кўра, ҳозирги кунда зарпечак билан зарарланган майдонлар Бухорода 5,10, Жиззахда 3,00, Навоийда 30,50, Наманганда 3,40, Самарқандда 13,60, Сурхондарёда 8,36, Сирдарёда 2,15, Тошкент вилоятида 42,00, Фарғонада 1,14 ва Тошкент шаҳрида 0,18 гектарни ташкил этади. Республикамиз бўйича жами девпечак билан зарарланган умумий майдон 109,43 гектарни ташкил этганлиги маълум бўлди (“Ўздавкарантин” илмий марказининг 2018 йилдаги маълумоти).

Зарпечакларга қарши агротехник ва механик кураш чоралари етакчи ўринда туради. Ўсимликлар ва майдонлар зарарланишига қараб тоифаларга ажратилади: кучли ва кучсиз зарарланган экин, ўсимликлар чопиб ёки кесиб ташланади ва ёқиб юборилади ёки чуқурга кўмиб ташланади, атроф муҳити тозаланади. Тадбир ўтказилган майдонлар доимий назоратга олиниб, зарпечак бутунлай йўқолиб кетгунча ҳар 7-10 кунда назорат қилинади. Экин экиладиган далалар яхшилаб текисланади, экишдан 10-15 кун олдин бороналаш ишлари амалга оширилади.

Я. ТУРСУНБОЕВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь