Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 02:32

Иқтисодиёт

22.339.800 СЎМ ЗАРАР ТЎЛАНДИМИ?

  • 23.Октября.2019
  • 1278

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида табиий газ узатиш ва тақсимлаш тармоғига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Жумладан, Наманган тумани, «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Садаф соф текстиль» масъулияти чекланган жамиятида табиий газдан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда, ноқонуний ҳолат аниқланди.

Яъни, жамият раҳбари Ҳ.Қ. умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан, таъминотчи корхона билан шартнома тузмай уланиб олиб, ундан фойдаланиб келган ва ушбу ҳаракати орқали корхона манфаатларига 22.339.800 сўм миқдорида зарар етказди.            

Жамият раҳбари етказилган зарарни тўлиқ бартараф этганлиги инобатга олинди ва унга нисбатан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят ишини қўзғатиш рад этилди.

Қобилжон ҲАЙДАРОВ,

МИБ ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бош инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь