ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34153
05 October, 2024, 06:19
Янги Наманган туманидаги «MEXMASH» масъулияти чекланган жамиятида йилига 20 минг тонна 500 дан ортиқ ўлчамда мих маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
2008 йилдан буён корхонага 30 миллион АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилиб, барқарор иш суръатига эришилди. Дастлаб бу ерда элликдан ошиқ киши иш билан таъминланган бўлса, бугунги кунда корхона жамоаси сони 700 нафарга етди. Ишчиларнинг 80 нафарини ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ҳамюртларимиз ташкил этади.
Корхонада 2025-2030 йилларда ишлаб чиқариш қувватини 32 минг тоннадан ошириш, янги лойиҳа учун 11,7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 420 та иш ўрни яратилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (суратлар), ЎзА
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти