Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 09:42

Иқтисодиёт

"АҚЛЛИ" ҲИСОБЛАГИЧНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА?

  • 27.Мая.2020
  • 1621

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефт ва газ саноатини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил якунига қадар барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори талабларидан келиб чиқиб, барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

“Ақлли” деб номланаётган ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан – бепул ўрнатиб берилади ва бундан истеъмолчилар мамнун бўлишлари турган гап. Бу мамнунликнинг сабаблари кўп: – “ақлли” ҳисоблагичлар ишга тушгач, истеъмолчилар имконияти янада кенгаяди. Улар ортиқча югур-югурлардан холи бўладилар. Ҳисоблагичларга барча хизмат кўрсатиш ва бу билан боғлиқ харажатлар (ўрнатиш, ечиш, текшириш ва таъмирлаш) газ таъминоти корхонаси зиммасида бўлиб, истеъмолчи фақат ҳисоблагични соз ҳолда сақлаш учун масъул ҳисобланади.

Ҳисоблагичнинг даврий қиёсловдан ўтказиш муддати 10 йилни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, табиий газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши билан мижоз фақат ҳақиқатда истеъмол қилинган “зангори ёқилғи” учун хақ тўлайди. Барча харажатлар, шу жумладан, таъмирлаш ва ўлчаш мосламаларини давлат қиёслов текширувларидан ўтказиш ишлари ҳам газ таъминоти ташкилотининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари, “Ақлли” ҳисоблагичлар истеъмолчиларни текширувчи-инспекторларнинг газ ўлчаш мосламаларини текшириш учун доимий ташрифи ва кўрсатгичлар мос келмаса ортиқча югур-югурлардан халос этади.

Ҳисоблагич худди мобил телефон каби сим карта ва аккумулятор-батареядан ишлайди диспетчерлик хизматига тўғридан тўғри симсиз алоқа ёрдамида уланган бўлади. Диспетчер мониторида қайси хонадонга айни дақиқада қанча газ берилмоқда, қайсисига умуман берилмаяпти, қаерда қандай носозлик бор, барчаси кўриниб туради ва ҳисоблагичда қарз юзага келиши биланоқ, инсон аралашувисиз газ бериш истеъмолчи томонидан пул тўлангунга қадар тўхтатилади.

Албатта, истеъмолчиларга газ бирданига келмай қолмайди. Қарздорлик пайдо бўлишига яқин қолганда ҳисоблагич пул тўлаш лозимлиги тўғрисида мобил телефонга қисқа хабар (sms) юборади ва дам олиш ҳамда байрам кунларидан бошқа вақтдагина  қарздорга газ беришни тўхтатади. Сабаби тизим, банк ишламайдиган кунлари кассага пул тўлай олмаслигингизни билади.

Қарздорлик туфайли газ бериш тўхтатилгач, истеъмолчи томонидан пул тўлаб қарзни ёпилгандан кейин ҳам ҳисоблагич, токи истеъмолчи уйдаги барча очиқ қолган газ ускуналарини беркитмагунича, газни ўтказмайди.

Агар истеъмолчи уйида қўшимча ўчоқ, тандир ёки иссиқхонани табиий газ тармоғига уласа, истеъмол қилинаётган  табиий газ эхтиёжи ошиб кетиши сабабли ҳисоблагич газ етказиб беришни тўхтатади.

“Сотувчи-харидор" муносабатлари билан боғлиқ зиддиятли вазиятларнинг олди олинади. Зеро, бу ерда янги тўлов интизоми жорий этилиб, газ етказиб берувчи хизматларни сифатли ва тўлиқ ҳажмда тақдим этади ҳамда харидор, яъни истеъмолчи, уни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаб боради.

“Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь