Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 01:07

Иқтисодиёт

Ҳамкорлик янада кучайтирилади

  • 30.Января.2024
  • 543

Вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқов бугун хитойлик инвесторлар вакиллари ҳамда вилоят тадбиркорлар Кенгаши аъзолари билан учрашди.

Вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тижорат банклари ва даҳлдор идоралар мутасаддилари қатнашган тадбир Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта  мажлислар залида бўлиб ўтди.

Мулоқотда вилоятимизнинг 2024 йил учун мўлжалланган хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалари ҳамда делегациямизнинг Хитойга ташрифи якунлари ҳақида гап борди.

Дастлаб айни пайтда тижорат банкларида мавжуд хорижий кредитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг тадбиркорларнинг банк ва бошқа соҳалар билан боғлиқ масалалари батафсил ўрганилди.

Вилоят раҳбари тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаб, шу жойнинг ўзида уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 

Муҳокамада шаҳар ва туманларнинг 2024 йил учун чет эл инвестицияларини ўзлаштириши ҳолати, ҳудудларда фаолият юритаётган хорижий корхоналарнинг бугунги кундаги муаммолари ва уларнинг ечимлари  атрофлича таҳлил қилинди. Бу борада ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланди. 

Шунингдек, Наманганда фаолият юритаётган Хитой компаниялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти ўрганилиб, ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.  

Якунда вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов ҳамда ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда қонун устуворлигини таъминлаш ҳақида тўхталдилар.       

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь