ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 11:04
Мажбурий ижро бюросининг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан вақтида қайтарилмаган банк кредитларини ундириб берилиши борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Келишув битимига кўра, «Қишлоққурилишбанк» Наманган минтақавий филиали ва Мингбулоқ туманидаги «Ворис сифат импекс» масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги шартномага асосан кредит ажратилади. Ушбу кредитни белгиланган фоизи билан вақтида қайтариш юзасидан жамият мажбурият олган. Бироқ маблағни қайтаришга келганда шартнома бажарилмади. Ўз ўрнида кредитдан қарздорлик 1 млрд. 226 млн. сўмни ташкил этди. Банк ўз навбатида низоларни ҳал этиш юзасидан судга мурожаат этади. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан, банк филиали фойдасига кредит қарздорлигини ундириш белгилаб қўйилди. Ушбу ижро ҳужжати бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган.
Давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг тегишли моддаларига асосан, «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорларга ижро этиш учун топширилган. Қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган мажбурият ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли гаров таъминоти бўйича қўйилган бино-иншоотларга қаратилди. Мазкур мол-мулклар хатланиб, реализация қилиш учун «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасига жойлаштирилди.
Нодирбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,
МИБ Мингбулоқ тумани бўлими давлат ижрочиси.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти