Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 03:40

Иқтисодиёт

Бола пули қай ҳолларда рад этилади?

  • 12.Мая.2022
  • 2055

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш, ёки рад этиш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби бўйича тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади. 
Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва пенсия жамғармаси ходимлари нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш хуқуқига эга эмас. Нафақа тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачига «SМS» хабар орқали маълум илинади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза билан мурожаат этиш лозим. Аризага зарур ҳужжатларни илова қилиш шарт. Ариза ҳар 5 кунда, бироқ жорий ойнинг 19-санасига қадар Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. Аризалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ҳар куни, бироқ жорий ойнинг 26-санасига қадар киритилади.
Оила аъзоларининг ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси бўлса, бола пули берилмайди. Бундан ташқари, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолларда рад этилади: 
- оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган даромад меъёри, минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори (498 557 сўм) дан  юқори бўлганда; 
- икки ва ундан ортиқ кўчмас мулк ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда; 
- ишлаб чиқарилган муддатига 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси; 
- икки ёки ундан ортиқ техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда; 
- ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза  берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баробари ва ундан ортиқроқ миқдорда маблағлар мавжуд бўлганда; 
- ариза берувчи ва оила аъзоларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баробари ва ундан ортиқроқ миқдорда қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;
- оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
- оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга доир таклифини икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда; 
- даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида иш излаб меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини-ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда нафақалар тайинлаш рад этилади.

Фазлиддин ҒОФУРОВ,
Косонсой тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь