Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 09:47

Иқтисодиёт

БОЗОРЛАРИМИЗДА НАРХ-НАВО ҚАНДАЙ?

  • 02.Июня.2020
  • 1159

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда.

1 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг.

 

Энг арзон ва қиммат нархларда.

Тиббий ниқоб: Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.

Антисептик гель: Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.

Маҳаллий ун, биринчи нави: Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Қолипли нон: Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон: Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм.

Шакар: Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи: Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача.

Хўжалик совуни: Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм.

Тухум: Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.

Мол гўшти: Қорақалпоғистон Республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшти ўртача ҳисобда: Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.

Товуқ гўшти: Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм.

Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан.

Картошка: Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.

Пиёз: Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 минг сўм.

Сабзи: Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача.

Саримсоқ пиёз: Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь