Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

30 April, 2024, 03:03

Иқтисодиёт

Бугуннинг тадбиркор аёли

  • 08.Января.2024
  • 224

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси вилоят кенгаши томонидан «Бугуннинг тадбиркор аёли» лойиҳаси доирасида Тўрақўрғон туманида касб-ҳунар мактаби ўқувчилари учун вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири – «Рунам-текс» хорижий корхонасига саёҳат ташкилланди.

Республиканинг кичик бизнес ва саноат маркази ҳисобланган Наманганда ишбилармон аёллар тадбиркорликни  жадал ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Рунам-текс» хорижий корхонаси ана шулар сирасига киради.

– Корхонамиз майдони 6,5 минг квадрат метрни ташкил этиб, 3,7 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб этганмиз, – дейди мазкур жамият директори, «Шуҳрат» медали ва «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳибаси Маҳфуза Гюмюш. – Ҳозирги кунда корхонамизда 500 нафардан ортиқ ходим ишлаб келмоқда. Уларнинг аксарияти хотин-қизларни ташкил этади. Ходимларни танлашда уларнинг иқтидори билан бир қаторда ижтимоий дафтар рўйхатларида турганигача эътибор қаратганмиз. Мақсадимиз эҳтиёжманд тоифдаги опа-сингилларимизни моддий жиҳатдан муҳофаза қилишдир. Ишчиларимиз учун икки маҳал иссиқ овқат, яна бир қанча муносиб иш шароитлар яратилган. Ўртача 3-5 миллион сўмдан маош беряпмиз. Қолаверса, корхонамизда касб-ҳунар ўрганиш истагидаги ёшлар учун ҳам имкониятлар бор. 

Тадбир давомида хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бино қуриш учун ер участкаси ажратилишига яқиндан ёрдам бериш каби таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланди. Учрашув қатнашчилари фаол тадбиркор аёл Маҳфуза Гюмюш билан мулоқотда ўзларини қизиқтирган саволларига бафуржа жавоб олди. 

Шунингдек, ёш тадбиркорларни қийнаб келаётган айрим муаммолар ўрганилиб, мақбул ечимларини топиш, таниқли ишбилармонларга «Устоз-шогирд» анъанаси асосида бириктириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Асосийси, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшлар ва хотин-қизлар иш ўрганиш мақсадида «Рунам-текс» корхонасига бириктирилди. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь