Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 06:56

Иқтисодиёт

ЭНДИ МАНСАБДОРЛАР БЕЛГИЛАНГАН МЕЪЁР НАРХИДАГИ ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИДА ЮРАДИ

  • 01.Мая.2021
  • 1094


2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Жумладан:

  • Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 2000 баравари (490 млн. сўм)дан;
  • Уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — 1500 баравари (367 млн. 500 минг сўм)дан;
  • Туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 млн. сўм)дан;
  • Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хизмат автотранспорти нархи — БҲМнинг 700 баравари (171 млн. 500 минг сўм)дан ошмаслиги белгиланди.

Шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш автотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно).
Қарорга кўра, давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортлари икки ой ичида хатловдан ўтказилади ва белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари рўйхати шакллантирилади.
Шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситалари 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилади.
Бундан ташқари, давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганликлари учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси (уч ой муддатда) ишлаб чиқилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь