Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 07:59

Иқтисодиёт

ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОР ҚИСҚА ФУРСАТДА 4 МИЛЛИАРД СЎМЛИК МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРДИ

  • 23.Июля.2021
  • 848

Мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар тадбиркорлик соҳасининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Бу борада Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор.

Бундан тўрт ой аввал, Хитой Республикаси фуқароси Ҳоу Лианг иштирокида туман давлат хизматлари марказида хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган мазкур янги корхонада қисқа фурсат ичида 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, янги технологиялар ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда аграр соҳада унумли саналган томчилатиб суғориш технологиясининг зарур маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб жуда юқори. Ўтган вақт мобайнида истеъмолчиларга 4 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Асосий харидорлар ичида Тошкент ва бошқа вилоятлардаги фермер хўжаликлари бор. Келгусида хорижий корхона фаолияти янада кенгайтирилиб, қўшимча иш ўринларини яратган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини уч-тўрт баробарга ошириш кўзда тутилган.

– Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти имкониятлари, ишбилармонларга яратилган шароитлардан кўнглим тўлди. Қулай ишлаб чиқариш инфратузилмаси, маҳаллий аҳолининг меҳнатга бўлган интилиш ва рағбати ҳар қандай инвесторга куч беради, – дейди хитойлик инвестор Ҳоу Лианг. – Айниқса, замонавий биноларда хизмат кўрсатаётган Давлат хизматлари маркази ходимлари менда яхши таассурот қолдирди. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва хорижий корхона очиш унчалик муаммо туғдирмади.

Дарҳақиқат, хорижий инвесторлар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарнинг юртимизда фаолият юритиши энг аввало, халқимиз фаровонлигини ошириш, қолаверса, мамлакат иқтисодиётини равнақ топтириш, аҳолининг ишсиз қатламлари бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь