ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 06:16
2022-2026 йилларга мўлжалланган «Тараққиёт стратегияси»да саноатнинг етакчи тармоқларини ва иқтисодиётни янада либераллаштириш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга, чарм-пойабзал ишлаб чиқаришни уч бараварга, қурилиш материалларини икки бараварга кўпайтириш, шу билан биргаликда ҳудудий иқтисодиётни 1,4 – 1,6 бараварга ошириш кўзда тутилган.
Буларнинг барчасига эса, кичик саноат зоналаридаги мавжуд имкониятларни кенгайтириш, мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков кичик саноат зоналаридаги мавжуд имкониятлар, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга хизмат сафари чоғида Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди ва улар томонидан кўтарилган масалалар билан атрофлича танишди.
Шунингдек, кичик саноат зонасидаги корхоналар фаолияти, иш жараёни, шарт-шароитлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ҳам кўздан кечирилди. Тадбиркорлар билан суҳбатда марказ раҳбари маҳсулотларнинг замон талабларига жавоб бериши, юқори сифатли, энг муҳими, халқ учун ҳамёнбоп бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Элдор Туляков пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Мастер класс» масъулияти чекланган жамияти, кўрпа-тўшак ишлаб чиқарувчи цехлар, қурилиши якунланаётган тикувчилик цехида ишлаб чиқариш жараёни, татбиқ этилаётган замонавий технологиялар, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Учрашувда тадбиркорларга ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича бир қатор тавсиялар ҳам берилди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти