Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 10:46

Иқтисодиёт

Кудбиев Учқўрғон, Мингбулоқ ва Поп тумани солиқ инспекцияси мутасаддиларини ишдан олди

  • 02.Апреля.2022
  • 945

Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг I чорак якунлари бўйича солиқ органлари фаолият кўрсаткичлари таҳлил қилинди ва Президентнинг 16 март куни қўмитасига ташрифи давомида белгилаб берган вазифаларининг ижро этилиши масалалари муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлисида, жумладан, айрим йирик солиқ тўловчилари учун жорий йилда солиқ ставкаларининг пасайишига қарамасдан, бюджет тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумбелгиланган иқтисодий кўрсаткич (ЯИМ)га нисбатан ҳам юқори, яъни 17 фоизга ўсганлиги, йирик солиқ тўловчилардан ташқари бошқа тадбиркорлик субъектларининг солиқ маъмурчилигига масъул ҳудудларда эса тушумларнинг ўртача ўсиши 37 фоизни ташкил этганлиги ҳамда солиқ маъмурчилигининг индикатор солиқларидан ҚҚС 27 фоизга, ҳудудларда эса ўртача 60 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, айланмадан олинадиган солиқ 1,3 бараварга ўсиб, ушбу солиқ туридан энг юқори ўсиш Фарғонада 67 фоиз ва Хоразмда 48 фоизни ташкил этган.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда мавжуд муаммолар очиқ ва кескин равишда танқид қилинди.

Жумладан, солиқ маъмурчилигини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига қўшимча даромадларни жалб этиш ва юклатилган вазифаларни бажаришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун:

– Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ДСБ, Когон ҳамда Андижон шаҳар ДСИ раҳбарларига нисбатан навбатдаги интизомий жазо чоралари белгиланди.

– Андижон, Олот, Зомин, Пахтакор, Фориш, Учқўрғон, Қўшработ, Ургут, Жарқўрғон, Термиз, Сирдарё, Гулистон туманлари ҳамда Янгиер шаҳар ДСИ бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

– солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Асака, Чироқчи, Мингбулоқ, Ургут, Мирзаобод, Сардоба, Бағдод, Қумқўрғон туманлари ҳамда Қувасой ва Жиззах шаҳар ДСИ бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

– Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тадбирларини амалга оширишдаги жиддий хато ва камчиликлари учун Нукус, Жиззах ва Андижон шаҳарлари, Ғиждувон, Чироқчи, Кармана, Поп, Ургут ҳамда Бекобод тумани ДСИ Сайёр солиқ текширувлари бўлим бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди.

Ўз ўрнида, юқори натижаларга эришган  Давлат солиқ бошқармалари ва 64 та солиқ инспекциялари жамоасини моддий рағбатлантиришга қарор қилинган.

Ҳайъат йиғилишида ДСҚ раиси ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилиб, шахсий масъулияти белгиланди.

Давлат Солиқ Қўмитаси матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь