Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 03:48

Иқтисодиёт

Маҳаллий саноатда нима гап?

  • 31.Июля.2022
  • 506

Мамлакатимизда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг яхлит тизимини яратиш ва инвестицияларни фаол жалб этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаб юқори бўлган кенг турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, саноат кооперациясини кенгайтириш  ҳамда  республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида  2022 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини  яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.  Вилоятимизда ҳам мазкур қарор ижроси доирасида  кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят хокимлигининг маҳаллий саноатни ривожлантириш котибияти бош мутахассиси Расулхон ҚУТФИДДИНОВ шундай дейди:

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича – маҳаллий ишлаб чиқаришга кенг имконият,  имтиёзлар берилиб, тадбиркорлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани ижобий натижаларини бермоқда.   2022 йилда  корхоналар сони 2017 йилга нисбатан 9 мартага, лойиҳалар сони эса 4 мартага ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми  32,5 мартага ортгани бунга яққол  далилдир. 

2022 йилда маҳаллийлаштириш дастурида 63 та корхонада 85 турдаги 964 миллиард  сўмлик (2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп) маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бунда импортни ўрнини босиш самарадорлиги 85,3 миллион долларни ташкил этиб,   12 миллион  долларлик  экспорт амалиёти   режалаштирилган. 

Ўтган январь-июнь ойларида 48 та корхонада 63 турдаги  328,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш  белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 55 тур ва 447,9 миллиард  сўмни ташкил қилди  ва режа  136,4 фоизга бажарилди. Импорт ўрнини босиш самарадорлиги 39,6 миллион  долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 2 баравар ортиб,  4,5 миллион долларга етди. 

Маҳаллийлаштириш дастурининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган  январь-июнь ойларида (447,9 миллард сўм) 2021 йилнинг мос даврига нисбатан (181,8 миллиард сўм) 266,1 миллиард сўм ёки 2,5 баробарга ошди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури ишлаб чиқариш ҳажми (40,8 миллион доллар) жорий йилнинг январь-июнь ойларидаги ҳудудий импортга (231,7 миллион доллар) нисбатан 17,6 фоизни ташкил этди.

Хусусан, корхоналар томонидан портландцемент, енгил ва юк автомобиллари учун аккумляторлар, экспортбоп тайёр трикотаж маҳсулотлари, маиший техника буюмлари, полипропилен қувурлар, вентиллар, мотор ва транспорт мойлари  ҳамда  бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2022 йил якуни бўйича   63 та корхонада 85 турдаги 1 триллион  14 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ҳамда импорт ўрнини босиш самарадорлиги 89,7 миллион  долларни ташкил этиши кутилмоқда. 

Вилоятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилдаги маҳаллийлаштириш дастури ижроси, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши, лойиҳалар ҳолати маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳлари томонидан доимий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят  божхона бошқармасининг маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида  жами 337,2 млн. долларлик импорт амаллари бажарилган бўлиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан  (300,6 миллион доллар) нисбатан 36,6 миллион  доллар  (12,2 фоиз)га ошган. 

Тармоқ корхоналар томонидан 105,1 миллион  долларлик товарлар импорт қилиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,4 миллион  долларга  (53,0 фоизга) ошди.

Ҳудудий корхоналар томонидан 2022  импорт товарлар ҳажми 231,7 миллион  долларга етиб, ўтган йилнинг шу даврига  нисбатан 2,0 млн.долларга (1,0 фоиз) ўсди.

Импорт таркибий тузилмаси  юқори салмоқни, яъни 81,3 фоизини 10 турдаги маҳсулотлар гуруҳи эгаллади. Бошқача айтганда, озиқ-овқат маҳсулотлари 45,0, технологик асбоб ва ускуналар 38,9, металл буюмлар 17,8, ёғоч ва тахтадан ясалган маҳсулотлар 17,4, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари 15,1, электротехника 14,6, кимё саноати маҳсулотлари 12,6, нефть ва нефть маҳсулотлари 12,1, тўқимачилик маҳсулотлари 8,5 ҳамда қоғоз, картондан ясалган буюмлар 6,3 миллион  долларни  ташкил этди.

Ҳисобот даврида технологик асбоб ва ускуналар, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, тирик ҳайвонлар, табиий қазилмалар, ҳайвонлар учун озуқалар, фармацевтика маҳсулотлари, гигиена воситалари, калава ип, шишадан ясалган, керамика буюмлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мебеллар, жун, мўйна, тери, ўйинчоқлар каби 15 турдаги маҳсулотлар импортини камайишига эришилди. 

Саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича электрон кооперация порталида рўйхатга олинган 4417 та саноат корхонасидан 4378 таси  ўз маҳсулотлари савдо платформасига жойлаштирди.

Порталга киритилган корхоналар томонидан бугунги кунга қадар 253,4 миллиард сўмлик 3571 та шартнома имзоланди. Маҳсулот сотиб олиш бўйича 31,9 миллиард  сўмлик 198 та, маҳсулот сотиш бўйича 221,5 миллиард сўм 3379 та жами бугунги кунга қадар маҳсулот етказиб бериш бўйича 154,9 миллиард сўмлик 2450 та шартнома ижро этилди. Масалан, Наманган шаҳридаги «Namangan Rezina Plast» МЧЖ томонидан 34,3 миллиард сўмлик резина конвеер ленталари, «Global Tex Prom Servis» МЧЖ томонидан 14,1 миллиард сўмлик мебель ва жиҳозлар, «Тэнсозлик» МЧЖ томонидан 5 миллиард сўмлик электр иситгичлар, «Маннер вуд» МЧЖ томонидан  2 миллиард сўмлик мебель, «Nam Elektro» МЧЖ томонидан 1,9 миллиард сўмлик электр ҳимоя воситалари, «Firdavs Mebel Sanoat» МЧЖ томонидан 900 миллион сўмлик мебель маҳсулотлари Наманган туманидаги «Namanganmash» МЧЖ томонидан 38,4 миллиард сўмлик задвижка ва вентиллар, «Электр механик таъмир ишлаб чиқариш» ХК томонидан 20,7 миллиард сўмлик насослар, Норин туманидаги «Norin Moto Bike» МЧЖ томонидан 1,5 миллиард сўмлик велосипедлар, Поп туманидаги «El Lux» МЧЖ томонидан 3,3 миллиард сўмлик боғчалар учун кроватлар, Тўрақўрғон туманидаги «Водий энерго таъмир сервис» МЧЖ томонидан 6,6 миллиард сўмлик электр қисмлари ва «Nanrob Mobile System» ХК томонидан қурилиш материаллари етказиб бериш бўйича тузилган кооперация шартномалари асосида маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Бугунги кунга қадар ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида умумий қиймати 178 миллиард  сўмлик 255 та шартнома имзоланди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ ёзиб олди.  

Энг кўп ўқилганлар

Календарь