Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 05:46

Иқтисодиёт

Маҳсулотлар бозори олдиндан тайин

  • 03.Февраля.2023
  • 1191

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманидаги «Fazman tekstil» корхонасидан бошланди.

Давлатимиз раҳбари ҳар доим маҳсулот чиқаришдан олдин бозорини топиш, жаҳон брендларини олиб келиш зарурлигини таъкидлайди. Хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида Наманган вилоятида “Waikiki”, “Baldessarini”, “ZARA” каби брендлар остида кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.

Яқинда очилган “Fazman tekstil”да ҳам иш шундан бошланди - Германиянинг дунёга машҳур “Hugo boss” бренди билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлиб, бунинг ҳисобидан улкан иншоот барпо этилди, Германия ва Туркиядан замонавий ускуналар олиб келинди. Мингга яқин иш ўрни яратилди.

Корхона йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқариш қувватига эга. Улар бренд талабларига мослиги боис хушбичим ва юқори сифатли. Жорий йилнинг ўзида 15 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари иш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифати ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолади.

Корхонада ёшларга иш ўргатиш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилган. Президентимиз ана шу ёшлар билан биргаликда суратга тушди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь