Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 05:51

Иқтисодиёт

МИБ фаолияти такомиллашмоқда

  • 18.Июня.2022
  • 665

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида ОАВ ходимлари учун ташкил этилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Бекзод Мирзааҳмедов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. 

Яъни, бир триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланди,  жиноий зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар ҳамда давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлардан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига 12 миллиард 900 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимидаги 25 минг нафар алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар билан «онлайн» режимда танишиб бориш имкони яратилди. 32 миллиард 100 миллион сўмлик алимент пуллари ундирилди, ўз навбатида 2 минг 328 та оила яраштиришга эришилди Ишсиз алимент тўловчиларнинг 937 нафари ишга жойлаштирилди. Алимент қарзини тўламаган қарздорларнинг 19 нафари жиноий  ва 402 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 25 нафар шахс ишга тикланган, тўланмай қолган 2 миллиард 300 миллион сўмлик иш ҳақи ундирилди.

Шунингдек, иштирокчилар тадбирда бюро Наманган туманлараро ихтисослаштирилган бўлим фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бўлимда фаолият олиб бораётган ҳар бир давлат ижрочиси қарздорга «Call сenter» орқали боғланиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб боришмоқда. 12 нафар давлат ижрочиси томонидан қисқа вақт ичида 1 минг 272 та 480 миллион сўмлик ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Тадбир якунида Бюро органлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари бошқарманинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь