ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34882
03 December, 2024, 12:02
Салкам 30 млрд. сўм банк ҳужжатлари тамомланди
МИБ Тўрақўрғон тумани бўлими иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида 1 508 та 56,3 млрд. сўмлик банк билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушди. Олиб борилган тадбир ва мажбурий ҳаракатлар давомида 236 та - салкам 30 млрд. сўмлик ҳужжат ижроси таъминланди, шунингдек, 750 та ҳужжат ижроси бўйича талабнома асосида қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.
Шавкат АБДУЛЛАЕВ,
МИБ Тўрақўрғон тумани бўлими бошлиғи.
* * *
Кредитлар мажбурий тартибда ундирилмоқда
МИБ Косонсой тумани бўлими томонидан банк ундирувлари билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бўлим иш юритувига 618 та ҳужжат келиб тушди. Олиб борилган тадбирлар натижасида 264 та ижро ҳужжати тамомланди. 14,2 млрд. сўмлик кредит қарздорликлари мажбурий тартибда ундириб берилди. Бундан ташқари, 31 та ижро ҳужжати бўйича 21,2 млрд. сўмлик мол-мулк, автотранспорт, бино-иншоотлар хатланиб, аукционга чиқариши таъминланди.
Жобирхон ҲУСАНОВ,
МИБ Косонсой тумани бўлими бошлиғи.
* * *
Ўз вақтида тўламагани учун...
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўрни яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда. Фақатгина, улардан ўринли фойдаланиш ва белгиланган тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади. Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш судгача бориб етмоқда.
Масалан, «Финмакс инвест» МЧЖ ва «Савдогарбанк» вилоят филиалининг ўзаро шартномасига асосан кредит ажратилади. Аммо, жамият мутасаддилари олинган кредитни қайтариш ўрнига турли баҳоналар билан тўламай келди. Тижорат банки томонидан тегишли тартибда Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво киритилди ва ажримга кўра салкам 77 млн. сўм қарздорликни ундириш белгиланди. Ундирув гаровга қўйилган автомашинага қаратилди. Бюро Янгиқўрғон тумани бўлими иш юритувига келган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўрилди. Яъни, «Ласетти» автомашина хатланиб, қарздорлик ундириб берилиши таъминланди.
Фарҳод ОТАБОЕВ,
МИБ Янгиқўрғон тумани бўлими бошлиғи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти