Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 06:10

Иқтисодиёт

«Микрокредитбанк» АТБ Наманган вилояти минтақавий филиали 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йил режалари

  • 06.Февраля.2022
  • 531

«Микрокредитбанк» АТБ вилоят минтақавий филиалида амалиёт бўлими, олтита филиал (Жомашўй, Поп, Чуст, Тошбулоқ, Чортоқ ва Косонсой) ҳамда учта банк хизматлари маркази мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. 
Банкнинг асосий фаолияти кичик-бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш, кам таъминланганларни кўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли орқали янги иш ўринлари яратиш, айниқса, қишлоқ жойларида аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар беришдан иборат. Ҳозирда банк кредит қўйилмаси 29 662 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларида 669.8 млрд. сўмни ташкил этади, шундан ижтимоий дастурларга асосан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 23640 нафар  фуқароларга 391.7 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига янги иш ўрни яратилган.
Тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда, жумладан, Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон туманида, Чуст туманининг Олмос қишлоғида замонавий банк хизматлари марказлари ташкил қилиниб, уларда  24/7 режимида ишловчи шохобчалар фаолияти йўлга қўйилиб, 16 та кўп функцияли банкоматлар ўрнатилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар бўйича:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, 2021 йилда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан умумий қиймати 342,1 млрд. сўм, шундан банк кредитлари 119,7 млрд. сўм ва 2,6 млн. АҚШ доллари бўлган 135 та лойиҳа рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларга кредит маблағлари ажратиш ва ишга туширилиши натижасида 1914 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилиб, 114 та - 271,5  млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган эди. Ҳозиргача умумий қиймати 271,1 млрд. сўмлик  (банк кредити 116,5 млрд. сўм) 114 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1 620 та иш ўрни яратилиб, 2021 йил лойиҳалари тўлиқ ишга туширилди. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида:

«Микрокредитбанк» АТБ шаҳар ва туман филиаллари томонидан 2021 йилда 6763 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектига 171,3 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш ҳисобига 8 755 та иш ўрни яратилди. Жумладан, чорвачиликни ривожлантиришга 47.7 млрд. сўм; иссиқхона ташкил қилишга 13.5 млрд. сўм; тикувчиликни ривожлантиришга 47.3 млрд. сўм; паррандачиликни ривожлантиришга 3.0 млрд. сўм; қуёнчиликни ривожлантиришга 8.6 млрд. сўм; асаларичиликни ривожлантиришга 3.5 млрд. сўм; ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 29.1 млрд. сўм; мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга 0.9 млрд. сўм; аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси учун 16.6 млрд. сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган тизим орқали вилоятдаги 44 нафар малакали ҳунармандга 1.5 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали 55 та янги иш ўринлари яратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 979 нафар ёшга 33.1 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиб, 1120 та янги иш ўрни яратилди.

Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш бўйича:

2021 йилда умумий қиймати 13.7 млрд. сўм бўлган 7 та қуёнчилик хўжалиги ташкил этиш белгиланган эди. Юқорида кўрсатилган лойиҳаларнинг тўрттасига 6.2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилиши ҳисобига наслли қуёнлар сони 1500 млн. донага етказилди, 124 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, вилоятда қуёнчиликни ривожлантириш бўйича Тўрақўрғон туманида ташкил этилган ўқув маркази биноси жиҳозланиб, тайёр ҳолатга келтирилди. Ушбу ўқув мономаркази тўлиқ замонавий таъмирдан чиқарилиб, 20 нафар ўқувчини қабул қилиш ва қуёнчилик бўйича маълумотлар кўргазмали стендлари билан тўлиқ жиҳозланди. 

Паррандачилик соҳасини ривожлантириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, ҳозирги кунда банк томонидан 7 нафар тадбиркорга 19.8 млрд. сўм миқдорида айланма маблағни тўлдириш мақсадида имтиёзли кредит маблағи ажратилди ва натижада, 95 нафар янги ишчи ўрни яратилди.

2022 йил режалари:

«Микрокредитбанк» АТБ вилоят минтақавий филиали 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2022 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар юзасидан ўз стратегиясини белгилаб олган ва унда қуйидагилар мақсад қилинган:
филиалнинг туман банкларини босқичма-босқич замонавий тижорат банкига айлантириш, барқарор бизнес моделга эга тижорат банки сифатида фаолият юритишини таъминлашга қаратилган янги банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий қилиш;
Шунингдек, жорий йил давомида:
2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли қарор ижроси юзасидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича иш олиб бориш; 
банк инфратузилмаси мавжуд бўлмаган Янгиқўрғон, Норин, Уйчи, Учқўрғон туманларида банк хизматлари маркази ташкил этиш;
бугунги кунда туризм ривожланаётганини инобатга олиб, Наманган шаҳрида ВАШ ва халқаро даражадаги ўн тўртта банкоматларни жойлаштириш;
банкнинг вилоят филиали ва туман филиалларининг биноларини замонавий типда қайта таъмирлаш ёки қуриш;
йирик мижозларни жалб этишда, уларга банк хизматлари кўрсатишда (ҳисоб рақамларидаги қолдиқларни инобатга олган ҳолда) муайян муддатга «Нол» банк хизмати жорий қилиш;
йирик банк мижозларини сақлаш мақсадида сўм аккредитив тўловларини кенг жорий этиш ва улар юзасидан банк хизматлари тарифларини минималлаштириш;
чакана кредитлар ва кичик бизнес субъектларини кредитлашда «электрон кредит қўмитаси» дастурини амалиётга жорий қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аввал шу йўналишга ажратилган лойиҳаларни қай даражада ишлаганлигини таҳлил этиш юзасидан маълумотлар базасини ташкил этиш;
валютадаги вакиллик ҳисоб рақамидаги маблағларни оширишда ҳалқаро VISA ва Master картларни кенг жорий қилиш ва улардан фойдаланишни жадаллаштириш;
Бунда банк хизмат ҳақи ва мажбурий депозитларни камайтириш.

Азиз ҳамюртлар!
Кичик-бизнес, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчимисиз ёки якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш мақсадингиз борми? Унда бизнинг хизматимиздан фойдаланинг!

«Микрокредитбанк» АТБ Наманган вилоят минтақавий филиали Сизлар билан ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёр!

 

Қўшимча маълумотларни (78) 223-06-26, (78) 223-06-20, (78) 223-06-22 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин. 
Манзилимиз: Наманган шаҳри, Қўқимбой шоҳ кўчаси, 7-«А» уй.  

Хизматлар лицензияланган.

® Реклама ўрнида

Энг кўп ўқилганлар

Календарь