Қисқа сатрларда

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

05 October, 2024, 06:40

Иқтисодиёт

Наманган-Россия: ҳамкорлик истиқболлари кенгаймоқда

  • 28.Мая.2024
  • 487

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят делегацияси Россия Федерациясида бўлди.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати манбасидан олинган маълумотларга кўра, ташриф давомида вилоят ҳокими Свердловск вилоятининг Екатеринбург шаҳрида Россиянинг йирик фармацевтика компанияларидан бири – «Медсинтез» бош директори Александр Петров билан ўтказган музокара натижасида «Косонсой-Фарм» ЭИЗда ҳар хил вирусларга қарши курашишга мўлжалланган дори ва инсулин воситасини маҳаллийлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик муносабатлари кенг муҳокама қилиниб, хусусан, профессионал техник таълим, туризм, фармацевтика, қурилиш йўналишларида ҳамкорлик қилиш борасида ўзаро таклифлар муҳокама қилинди. Жорий йил июлида Екатеринбургда бўлиб ўтадиган «Иннопром» форумида «Сделано в Намангане» махсус павильонида Наманганнинг йирик ишлаб чиқарувчи корхоналари иштирок этадиган бўлди.

Делегация аъзолари Бошқирдистон Республикасида ҳам бўлиб, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Фаритович Хабиров билан учрашди. Дўстона ва самимий ўтган мулоқотда икки томон савдо, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги йўналишида имкониятлар, қўшма лойиҳалар асосида ўзаро ҳамкорлик бўйича фикр алмашинди. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти ҳудудий филиали мутасаддилари Уфадаги ООО «Лочин-КО» қурилиш компаниясида меҳнат мигрантлари билан учрашдилар. Мулоқотда уларнинг шароитлари ўрганилиб, мигрантлар учун яратилган имтиёзлар, имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Вилоятимиз вакиллари Москва шаҳрида ҳам бўлди. Пойтахтда ўтказилган бир қатор учрашувларда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов заргарлик борасида дунё бозорида катта салмоққа эга ООО «Легор Груп Руссия» компанияси таъсисчиси ва бош директори Николай Бреславец билан Наманганда заргарлик мактабини яратиш ва саноатини ривожлантириш, IT ҳамда касб таълими йўналишида ўзига хос тажриба ва нуфузга эга Синергия корпорацияси президенти Вадим Лобов билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси президенти Татьяна Гороховская билан Чуст туманида олиб борилаётган «Пектин ишлаб чиқариш» лойиҳасини якунлаш, Чортоқ туманида янги лойиҳаларни амалга ошириш, «Велфарм-М» фармацевтика корхонаси ижрочи директори Александра Кудряшова билан «Косонсой фарм» ЭИЗда тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш каби ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди ва манфаатли келишувларга эришилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь