Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

12 July, 2025, 03:56

Иқтисодиёт

«Наманган эркин иқтисодий зонаси» кенгаймоқда

  • 04.Февраля.2024
  • 569

Бунинг учун Тўрақўрғон туманидаги Ибрат массиви адирликларидан 70 гектар ер майдони ажратилганди. Ушбу ҳудудда илк корхона – «Ibrat TST GROUP»  МЧЖ қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 42 млн. долларга тенг. Асосан ип-калава ҳамда импорт ўрнини босувчи тайёр текстиль ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада 800 та янги иш ўрни яратилади. 

Туман жамоатчилиги, нуронийлар,  қолаверса,  Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ҳокими бошчилигидаги меҳмонлар иштирокида қурилишга «оқ фотиҳа»  берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва бу ердаги лойиҳаларни тезроқ ҳаётга тадбиқ этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. 

Таъкидлаш лозим, ушбу ҳудудда  ҳозирга қадар қиймати 912 млн. доллар бўлган 22 та лойиҳа таклифлари шакллантирилган. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь