Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 09:34

Иқтисодиёт

Наманган вилоятининг 2024 йил учун маҳаллий бюджети тасдиқланди

  • 26.Декабря.2023
  • 416

26 декабрь куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган сессияда депутатлар билан бир қаторда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқармалар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туман студияларида маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳокимлар ва мутасаддилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошқариб борди.

Сессияда Наманган вилоятининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини; 2024 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш; Наманган вилоятида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар концепциясини маъқуллаш; халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят молия бошқармаси бошлиғи Баҳриддин Зуҳриддинов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Алишер Бойҳонов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ойбек Зокиров ва бошқа мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Депутатлар томонидан музокаралар асосида кун тартибидаги масалаларга тегишли қарорлар тасдиқланди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров қатнашди.

Акрамжон САТТОРОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь