Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 04:10

Иқтисодиёт

НАМАНГАНДА «ХЮНДАЙ» АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИНИ ҚУРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

  • 22.Сентября.2020
  • 1006

Наманганда «Хюндай» автомобиль заводини қурилишини бошлашни тезлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров таклифига биноан мамлакатимизнинг Сеулдаги Элчихонаси томонидан Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корейс-Ўзбек ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон раислигидаги делегация ташрифи ташкил этилди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Инвестицион лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни тезлаштириш масаласини муҳокама этишдир.

Бугун Наманган шаҳрида Ким Чанг Кеон ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда шунингдек, «Evergreen Motors» компанияси нинг автомобиль бизнеси бўйича ижрочи вице-президенти Ким Ик Донг, «Hyundai Motors UZ Namangan» қўшма корхонаси раҳбари Ким Ёнг Чол, Ўзбекистондаги Корейс-Ўзбек Бизнес Ассоциацияси ваколатхонаси раҳбари Юн ДЖук Сок, шунингдек, вилоят ҳокимиятининг масъул раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида «Наманган» эркин иқтисодий зонасида «Хюндай» тижорат автомобилларини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширишнинг кейинги амалий босқичлари бўйича келишувларга эришилди. «Hyundai Motors» Жанубий Корея компаниясининг инвестицион лойиҳанинг техник параметрларини ҳал этишига қараб, лойиҳани амалга оширишни 2020 йил октябрь ойининг охиригача бошлаш мўлжалланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, объект қурилиши бўйича режалар билан танишиш мақсадида «Наманган» эркин иқтисодий зонасидаги автомобиль заводи учун ажратилган ҳудудга ташриф амалга оширилди. Ундан ташқари, Корейс-Ўзбек Бизнес Ассоциациясига аъзо-компанияларни жалб этган ҳолда тижорат автомобиллари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга йўналтирилган истиқболдаги қўшма лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

Жанубий Корея делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь