ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37183
26 April, 2025, 06:11
Уйчи туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Бобуржон Ғафуржонов ўзининг ҳунарга бўлган қизиқиши ва тинимсиз меҳнати эвазига катта ютуқларга эришмоқда.
Уста ҳунарманд саккиз йилдан буён дурадгорлик билан шуғулланиб, шу йўналишда корхона фаолиятини йўлга қўйган. У дарсдан бўш вақтларда тол, терак, ёнғоқ каби дарахтларга ишлов бериб, турли мебел қисмларини ишлаб чиқаради.
Унинг тайёрлаган маҳсулотлари нафақат маҳаллий бозорларда харидоргир, балки вилоятлар бўйлаб мебелсозлик корхоналарига ҳам буюртма асосида етказиб берилади.
6 нафар ишчи ўрни яратишга муваффақ бўлган Бобуржон ойига 20 миллион сўмдан зиёд даромад топмоқда. Қувонарлиси, тўплаган маблағлари эвазига яқинда отасига автомашина совға қилди.
Ёш тадбиркор келгусида устахонасини кенгайтириб, замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва ўзига ўхшаган меҳнатсевар ёшларга ҳунар ўргатишни ният қилган.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти