ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34739
23 November, 2024, 09:04
Норин туманида ишлаб чиқаришга ихтисослашган «BJ Sicoma» қўшма корхонаси қурилиши барқарор суръатда давом этмоқда.
Хитойнинг «Sicoma Zhuhau Co. Ltd.» компанияси томонидан киритилаётган 3 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳага кўра, йилига 100 минг тонна суюқ бетон ишлаб чиқариш қуввати яратилади.
Корхонани шу йилнинг охирги чорагида ишга тушириш мўлжалланган ва корхона томонидан бетон ишлаб чиқаришдан ташқари Хитойдан келтирилаётган 45 та миксер ҳамда 3 та 65 метрли бетон насос ёрдамида бетонни қурилиш объектларига етказиб бериш хизмати ҳам кўрсатилади.
Мазкур лойиҳа аҳолининг турар-жойга бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бораётган бугунги кунда замонавий технология асосида монолит усулида кўп қаватли турар-жойлар қурилишида катта аҳамият касб этади.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти