Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 04:51

Иқтисодиёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси гуруҳи Тўрақўрғонда бўлди

  • 01.Марта.2024
  • 655

Мамлакатни 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш учун вилоятимизга келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси гуруҳи Тўрақўрғон туманида бўлди.

Дастлаб «Ифтихор кийим саноати» МЧЖ томонидан барпо этилаётган ишлаб чиқариш комплекси кўздан кечирилди. 

Оқтош шаҳарчасидаги «Ёшлар» кичик саноат зонасида жойлашган «Рунамтекс» хорижий корхонасида 400 дан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминлангани гуруҳ аъзоларининг эътиборини тортди. Корхона йилига 1 млн. 200 минг тонна, 10 млн. долларлик қийматдаги трикотаж маҳсулотларини Россия давлатига экспорт қилади.

Меҳмонлар, шунингдек, калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган «FT TEXTILE GROUP» МЧЖда бўлишди.

Аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги амалий ишлар юртимизнинг ҳар бир ҳудудида мана шундай қизғин тус олган.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь