ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36022
19 February, 2025, 09:44
Президент топшириқлари амалда
Парранда жониворларни боқиш мўл барака омилидир. Зотан, паррадачилик етти хазинанинг бири сифатида эътироф этилиши ҳам бежиз эмас. Қолаверса, парҳез маҳсулот истеъмол қилган кишининг саломатлиги мустаҳкамланади.
Шу йилнинг 21 январ куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев паррандачиликни ривожлантириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишувда паррандачилик кооперацияси бўйича Наманганда ҳам яхши тажрибалар борлиги, бунда ҳам одамлар даромад топаяпти, ҳам паррандачилик корхоналарининг иши юришаётгани, ушбу лойиҳаларни барча вилоятларда қилиб, маҳсулот ва иш ўринларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Мингбулоқ тумани – вилоятимизнинг паррандачилик оммалашган, шунга иқлим шароити мослашган манзилларидан ҳисобланади. Ариқ ва зовурлар каби қулай табиий муҳитга эга бўлган минтақа аҳолисини паррандачиликка жалб этиш орқали даромад манбаларини ошириш мумкин. "Чўлқуварлар" заминидаги Меҳнатобод маҳалласида жойлашган "Гулчеҳра Озодбек Абдумутал" оилавий корхонаси ҳам камхаражат ва сердаромад йўналиш саналган паррандачилик соҳасида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Тошқинбой Бозорбоев раҳбарлигидаги мазкур корхона айни пайтда 5 минг дона ўрдак боқиб, маҳаллий бозорни парҳезбоп маҳсулотлар билан таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Бу ерда ўрдакларни наслчилик, кўпайтириш, гўшт ва тухум етиштириш йўналишида парвариш қилинмоқда. Корхона маҳалладаги 15 нафар ёшни иш билан таъминлаган.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида Мингбулоқдаги ўрганишлари чоғида айни шу хўжаликда бўлиб, оилавий корхонанинг ички имкониятлари, ўрдак боқиш жараёнларини кўздан кечирди.
Тадбиркор ўзининг паррандачилик борасидаги тажрибаси ва ютуқлари ҳақида маълумот бериб, корхонани янада тараққий эттириш бўйича режалари билан ўртоқлашди.
Ўз навбатида, вилоят раҳбари инсон саломатлиги учун ғоят фойдали бўлган, қолаверса, оилалар рўғорида асқотадиган ҳалол маҳсулотларни етиштиришга қаратилган фаолиятни юксалтириш учун давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва имкониятлар ҳақида тўхталиб, корхона ишини кенгайтириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишга оид таклифларини берди.
Мазкур йўналишни оғир тоифадаги маҳаллалар ва ишсиз фуқаролар ўртасида кенгроқ тарғиб этиш зарурлиги қайд этилди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти