Қисқа сатрларда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

08 November, 2024, 06:04

Иқтисодиёт

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар бор?

  • 07.Мая.2023
  • 372

Жорий йил пенсия тизимида қандай ўзгаришлар бўлди?

Мунисхон Камолова,

Наманган шаҳри.

Саволга  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бош инспектори Умрзоқ АҲМЕДОВ жавоб беради:

— Президентимизнинг 2023 йил 28 мартдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига асосан, 2023 йил 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.

Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 347000 сўм; ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 677000 сўм; ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 747000 сўм; меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 747000 сўм; 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3296000 сўм; белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677000 сўмдан) 747000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 747000 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 535000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўлони ҳисобга олган ҳолда — ойига 535000 сўм; ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 535000 сўм; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 535000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 198000 сўмдан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 535000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланиши белгиланган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь