Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 05:05

Иқтисодиёт

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРГА ҚАНЧА МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ?

  • 18.Августа.2020
  • 1166

Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 30 июлда қабул қилинган «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармонига кўра,  шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди.
 

Яъни, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 262 470 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар - ойига 513 350 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа - ойига 513 350 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 315 030 сўм миқдорида белгиланди.
Ушбу фармон ижросини таъминлашда пенсия жамғармаси туман мутахассислари томонидан қайта ҳисоб-китоб ишлари бўйича дастлабки ишлар бошланди. Бунинг учун пенсионерларимиз пенсия жамғармасига келишлари ёки қўшимча бирор бир ҳужжат тақдим этишлари шарт эмас.
Шунингдек, карантин вақтида ногиронлик нафақаси олиб турган фуқароларнинг нафақалари тўлови муддати август ойида тугаганлар ҳам қайта кўрикдан ўтиш учун ТМЭК кўригига боришлари шарт эмас. Уларнинг нафақа тўловлари муддати август ойида бир ойга узайтириб қўйилди.
Вилоятда 293 минг 191 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд. Уларга ўрта ҳисобда ҳар ойда 197,2 млрд. сўм харажат қилинади. Фармонга асосан бир ойда ўртача 19,7 млрд. сўм қўшимча харажат қилинади. Ҳозирги кунда вилоят бўйича ўртача пенсиялар миқдори 633 963,22 сўмни ташкил қилган бўлса, сентябрдан бошлаб ўртача 697359,54 сўмга етказилади.
2020 йилнинг сентябрь ойида пенсионерларга оширилган миқдордаги пенсия ва нафақалар тўлаб берилиши таъминланади. 

Р. АБДУЛЛАЕВ,
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  вилоят бошқармаси бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь