Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 09:30

Иқтисодиёт

САЛКАМ 129,5 МИЛЛИОН СЎМ КРЕДИТ ҚАРЗ УНДИРИЛДИ

  • 10.Июня.2020
  • 1095

Маълумки, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик  субъектлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда. Аммо бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшаётган ва кредит маблағини ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар қаторида бу масъулиятни унутиб қўяётганлар ҳам борлиги ачинарли.

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ижро варақасига асосан, ундирувчи АТ «Халқ банки» вилоят филиали фойдасига жавобгар «Дилноза Асадбек» МЧЖ ва «Азим Аъзам» хусусий  корхонасидан кредит қарздорлигини ундириш белгиланди. Ушбу ҳужжат бюро Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинди ва бу бўйича Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонуни бўйича қарор қабул қилиниб, нусхаси қарздорларга ижро этиш учун топширилди. 
Аммо бу талаб ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли ундирув қўшимча қарздор «Азим Аъзам» ХК томонидан гаровга қўйилган Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кўчаси, 165-уйда жойлашган, умумий майдони 121,37 кв. метр, фойдали майдони 239,93 кв. метр, қурилиш ости майдони 121,37 кв. метр бўлган «савдо, маиший хизмат кўрсатиш, қандолат маҳсулотлари ҳамда музқаймоқ ва салқин ичимликлар савдо дўкони» бино-иншоотларига қаратилди. Ўз нав-батида, қарздорлар ижро ҳужжатида кўрсатилган қарз суммасининг тўланиши ҳақида огоҳлантирилди. 
Олиб борилган ҳаракатлар натижасида, қарздорлардан жами 129.416.218 сўм пул маблағи нақд ҳолда бўлим депозит ҳисоб рақамига ўтказилиб, иккита ижро ҳужжати бўйича кредит қарздорлиги амалда тўлиқ ундирилди.

Алишер ТУРСУНОВ, 
МИБ Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь