ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34882
03 December, 2024, 12:59
Давлатобод туманидаги Юксалиш кичик саноат зонасида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг тадбиркор ва чет эл инвесторлари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур қабулда 100 нафарга яқин тадбиркор, шаҳар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашди.
Мулоқот аввалида олдинги учрашувларда қўйилган вазифалар ижросига тўхталиниб, мурожаатлар, муаммоли масалалар қай даража ҳал этилганлиги муҳокама қилинди.
Мурожаатлар асосан тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш бўйича юзасидан бўлди. Масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз: ҳафтанинг ҳар чоршанба куни нафақат вилоятимизда, балки шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимларнинг тадбиркорлар билан учрашув кунлари сифатида белгиланган.
Бу каби учрашувлар тадбиркорларимиз фаолиятини ривожлантирибгина қолмай, бюрократик тўсқинликларга ҳам барҳам бериши шубҳасиз.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти