Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 03:30

Иқтисодиёт

Синов ва савдо

  • 13.Июня.2022
  • 776

Бугунги кунда бутун дунёда нарх-навонинг кўтарилиш ҳолати кузатилмоқда. Бундай синовли кунларда халқнинг кунлик эҳтиёжи тушадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи сунъий кўтарилмоқда. 
Албатта, ҳаётда хоҳлайлик, хоҳламайлик, кутилмаган қийинчилик ва синовлар учраб туриши табиий, ҳатто яқин йилларда бунданда оғир пандемия, карантин синовларини ҳам бошимиздан ўтказдик. Давлатимиз раҳбари барча имкониятларни барпо қилиб берди. Алҳамдулиллаҳ, натижада бошқа давлатларга қараганда юртимизда пандемия енгил ўтишига эришилди. 
Одатда юрт ризқ-рўзининг зиёда бўлиши кўпроқ савдо аҳлига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.) савдо аҳли одоб-ахлоқига жиддий эътибор қилдилар. Жумладан, Имом Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ «Наводирул усул фи маърифати аҳодисур Расул» асарида: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Энг яхши касб савдогарликдир. Агар савдогар ёлғон гапирмаса, омонатга хиёнат қилмаса, ваъдага хилоф этмаса, сотиб олаётган нарсаларини мақтамаса (ҳаддан ортиқ), қимматга сотмаса, зиммасидаги ҳақни беришни чўзмаса ва ўз ҳақларини олишда ҳам қўпол бўлмаса», дедилар».
Демак, савдогарлар ҳалол, омонатдор, яхши инсон бўлишлари учун ушбу ҳадисда айтилган нарсаларга амал қилишлари, жумладан, маҳсулотни ҳаддан ортиқ қиммат сотмас-ликлари билан айнан Расули Акрам (с.а.в.) таълимларига амал қилган бўладилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жалб қилувчи ризқлантирилган, эҳтиёткорчи (маълум шартларга кўра, маҳсулотни қиммат бўлганда сотиш учун ушлаб турган киши) эса лаънатланган», деганлар.
«Жалб қилувчи» бошқа юртдан ўз юртига керакли нарсаларни олиб келувчидир. Ким бу ишни қилса, ризқи улуғ бўлади. Аммо ўз юрти бозоридан энг керакли нарсаларни сотиб олиб, ушлаб туриб, сунъий равишда нархни кўтарувчи, натижада одамларга зарар етказувчи лаънатлангандир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): «Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда марҳаматли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоятлари).
Сотиш, сотиб олиш ва ҳаққини талаб қилишда бағрикенг, саховатли бўлиш мақсадга мувофиқдир. Бундай кишига Расулуллоҳ (с.а.в.)  Аллоҳ таолонинг раҳматини сўраганлар. 
Амирал мўъминин Умар разияллоҳу анҳу даврларида Мадина аҳлига табиий офат етди. Одамларда маълум вақтда қийинчилик содир бўлди. Шу кунларда тириклигидаёқ жаннат башорати берилган саҳоба Абдурроҳман ибн Авф разияллоҳу анҳунинг катта карвони озиқ-овқатлар билан Мадинага кириб келди. Савдогарлар у зотга икки, уч ва ундан-да кўп баробар фойда беришни таклиф қилдилар. Лекин, у зот фурсатни ғанимат билиб, одамларга раҳм-шафқат қилиб, бирига етти юз баробар ажр берадиган Аллоҳ таоло йўлида хайру саховат қилишга эришдилар.
Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинаи Мунавварани сероб бўлишини хоҳлаб, унинг тарозисига баракот сўраб дуо қилганлари ҳадиси шарифларда келтирилган. Шундан келиб чиқиб биз ҳам юртимизнинг тарозиси баракали, Ер ости ва усти ризқимиз кенг, нарх-наволаримиз мўътадил бўлишини сўраб дуо қилишимиз энг улуғ суннатни ижро этишимиз бўлади. Аллоҳ таоло дуоларимизни Ўз карами ва файзи билан қабул айласин! 

Абдулҳай ТУРСУНОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь