ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34735
23 November, 2024, 04:28
Наманган шаҳридаги «Шедевр плаза» меҳмонхонасида ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Алишер Бойхонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди.
Президентимизнинг жорий йил 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш, рақамлаштириш жараёнини изчил давом эттириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш мақсадида бир қатор вазифаларни белгилаб берган эди. Хусусан, солиқ идоралари трансформацияси жараёнларини жадаллаштириш ҳамда тизимни тадбиркорлик субъектларига кўмак берадиган соҳага айлантириш, тўлиқ рақамлаштириш орқали тадбиркорларга кўмак бериш имкониятларини ошириш кўзда тутилган.
Вилоят ДСБ ўринбосари Баҳромжон Орзибоев вилоятимизда «Солиқчи – кўмакчи» тизимини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида, 2022 йилнинг январь-март ойларида тадбиркорларда кўп учраётган ва уларни қийнаётган 9 та йўналиш белгилаб олиниб, шу асосда иш ташкил этилаётганига эътиборни қаратди.
Солиқ турлари бўйича 103 та субъектнинг 44.8 млрд. сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди (шундан, қўшилган қиймат солиғи бўйича 84 тасига 44.7 млрд. сўм). Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган 17 та корхонанинг 82,4 млн. сўм солиқ қарзи тўлов муддатлари узайтирилди. Тадбиркорлик субъектларини ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 399 тасига ҳисоботларини тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди. E-aktiv, E-ijara ҳамда E-imtiyoz ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш юзасидан 567 та тадбиркорлик субъектларига кўмаклашилди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти