ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34895
04 December, 2024, 03:35
2022 йил 1 январдан солиқ қонунчилигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ўзгаришлар амалиётга тадбиқ этилди.
Онлайн назорат техникалари чекининг ҚР-кодини солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтказган харид суммасидан 1 фоизи қайтарилади.
Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида солиқ органларига хабар берганларга ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз мукофот тўланади. Тўлов тизимларини онлайн-НКМга улаш орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш, чакана савдода онлайн-кассага уланган, штрих-кодлар ва маркировка кодларини ўқишни таъминловчи махсус сканерлардан фойдаланиш талаби ўрнатилди.
2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларига онлайн-НКМ ҳамда штрих-кодлар ва маркировка кодларини ўқишни таъминловчи сканерларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда фойда солиғи, АОС ёки ЯТТларнинг ЖШОДС суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилади. Харидорларга МХИК кодлари акс эттирилмаган онлайн назорат техникалари чекларини бериш тақиқланди.
Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
«Е-актив» ААТни ишга тушириш босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги сабабли 2022 йил 1 июлгача тизимдан лозим даражада фойдаланмаганлик учун таъсир чоралари кўрилмайди.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини рўйхатга қўйиш Е-ижара тизимида амалга оширилади.
Тоҳиржон ДЕҲҚОНОВ,
Наманган шаҳар ДСИ тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти