ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 10:59
Солиқ сиёсатидаги рақамлаштириш жараёни жадал давом этар экан, ўтган вақт мобайнида солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида «ишончли ҳамкор» тушунчаси пайдо бўлди. Янги 2023 йилда ҳам мазкур ислоҳотларнинг узвийлиги барча солиқ тўловчилар учун муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида», «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2023 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш имтиёзларини қўллаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра:
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди.
Қопланадиган яъни қайтариладиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилди.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг тоифаси, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари эса сақлаб қолинди.
Шунингдек, чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қайтариш – «tax free» тизими тажриба тариқасида жорий этилди. «Tax free» республиканинг барча ҳудудлардаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади.
2023 йил 1 январдан республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилди ҳамда тоифадан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилди. Вилоятимизда эса Мингбулоқ тумани бешинчи тоифага киритилди ва белгиланган солиқ имтиёзларига эга бўлди.
Шунингдек, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб доимий муассасалар орқали Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентларига хизматлар кўрсатишдан олинган фойда бўйича 0 фоиз микдоридаги солиқ ставкаси қўлланилмайди.
2023 йилнинг 1 февралидан бошлаб нефть маҳсулотлари ҳамда ишлаб чиқариладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларини импорт қилишда акциз солиғи ставкалари 5 фоизга пасайтирилди.
Бу каби янгиликларни вилоятимиздаги ҳар бир солиқ тўловчи – тадбиркор ва уларнинг ҳисобчиларига етказиш, билим кўникмаларини ошириш учун ўқув машғулотларини ташкил этяпмиз. Улар қанчалик бу янгиликларни яхши ўзлаштирсалар, ишимиз енгиллашади ва бюджет кўрсаткичлари вақтида бажарилишини таъминлайди.
Соҳадаги бу ўзгаришлар ўз навбатида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратилиши, давлатимизнинг иқтисодий ривожига хизмат қилади.
Баҳромжон ОРЗИБОЕВ,
вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти