Қисқа сатрларда

Аҳолига сифатли ва арзон қўй гўшти етказиб берилади

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

Кенгаш доимий комиссиялари тасдиқланди

Янги таҳрирдаги Конституция Наманганда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янги босқичга олиб чиқди

МИБ ходимлари «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

03 December, 2024, 12:39

Иқтисодиёт

Сув таъминотига сарфланаётган миллиардлар турмушимиз фаровонлигига хизмат қилади

  • 14.Октября.2022
  • 460

Ҳа, шундай! Турмушимизда ичимлик сувининг аҳамияти беқиёс. Ташналигимизни қондирадиган ва дастурхонимизни тўкин қиладиган ушбу неъматнинг бебаҳо-ю қадрлилигини яна бир бора алоҳида таъкидлаш жудаям ўринли. Зеро,  оби ҳаётни  хонадонларга етказиб беришда катта харажат ҳамда мутахассисларнинг туну кун саъй-ҳаракати талаб қилинишини кўпчилигимиз яхши англаймиз. Буларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишдир.

«Намангансувтаъминот» МЧЖдан бизга маълум қилишларича, 2022 йилда ана шундай хайрли ишларни амалга ошириш  учун   вилоятимизда  барча манбалар ҳисобидан 197,4 миллиард сўм маблағ эвазига 882,6 километр ичимлик сув тармоғини тортиш ва 43 та иншоотни  қуриш ҳамда реконструкция ишлари  режалаштирилганди. Шу кунгача «Наманган тажрибаси» аталмиш мазкур кенг кўламли ободончилик ва бунёдкорлик ишлар доирасида 24 та маҳаллада 232,8 километр ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 17 та сув олиш иншоотлари қуриш ва реконструкция қилишга маҳаллий бюджет ҳисобидан 20,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шундан  231,6 километр тармоқ тортилиб, 11 та иншоотда таъмирлаш ишлари якунланди. 

Шунингдек, «Инвестиция» дастурига киритилган 5 та объект бўлиб, уларнинг 4 таси йилдан-йилга ўтувчи ҳисобланади. Яъни,  307,2 километр   тармоқ тортиш ва 7 та иншоотни  қуриш ва реконструкция қилиш ишларига  110 755,5 миллион сўм маблағ ажратилиб,  68,5 километр  ичимлик  ва 4,0 километр  оқава сув тармоғи тортилди. 

Учинчидан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 24 та маҳаллада 342,574 километр тармоқни тортиш ҳамда 19 та иншоотни  қуришга   республика бюжетидан 66,2 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 291,69 километрга қувур ётқизилди. 19 та иншоотда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Тўртинчидан, давлат ижтимоий буюртмаси  асосида 4 та маҳаллада 70 километр тармоқ тортиш ҳамда 5 та иншоотни  қуриш ва реконструкция қилишга 16,8 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Юқоридаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида, йил якунида 57 та маҳаллада  яшовчи  118 219 минг нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланади ва 108 611 минг нафардан ортиқ истеъмолчининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилади. 

Шундай аниқ статистик рақамларга асосланган далилларни келтириш билангина мақолани якунлашимиз мумкин эди. Бироқ ҳамма гап ҳужжат-исботларда кўрсатилган қийматлар билангина муддао ҳосил бўлмайди. Халқона  айтганда,  баҳраманд бўлаётганимиз ёки баҳраманд бўла бошлаганимиз  бебаҳо неъмат – ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш айни шукроналик демакдир. Бинобарин, ҳаммаси халқнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлидаги ғамхўрликларнинг ёрқин ифодасидир. Шуниям қадрига етмай, аксига олиб,   исрофгарчиликка йўл қўйсак, уволнинг заволига  йўлиқишимиз ҳам  эҳтимолдан ҳоли эмас. Мана шунисидан эҳтиёт бўлайлик! Зеро, бирники мингга, мингники  туманга, дейилганидек, лоқайд бўлишга асло ҳаққимиз йўқ.

Ичимлик сувининг бебаҳо қадрини эса бу неъматдан бебаҳралардан ёки ёлчитиб таъминланмаганлардан сўранг! Айтмоқчи бўлганимиз, олдимиздан оқаётган сувнинг  қадрини теран англашимиз бугуннинг энг долзарб заруриятларидан биридир. Шу ўринда кимдир: «Баъзида фалон жойда қувур ёрилиб, сув исроф бўлади-ку...» деб маломат қилиши мумкин. Лекин энди буниси – алоҳида мавзу. Ҳақиқат шуки, ўнлаб йиллар мобайнида ечимини кутиб, одамларни қийнаётган кўплаб ижтимоий муаммолар ҳал этиб бориляпти. Шулардан биргинаси ичимлик сув таъминоти борасида вилоятимизда амалга оширилаётган ишларни баён қилдик. Тилагимиз шуки, шукроналик ортидан ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин. 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ,
«Наманган ҳақиқати»нинг махсус мухбири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь