ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 07:34
Тижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим турларини тугатиш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра 2022 йил 1 декабрдан бошлаб тижорат ташкилотлари фаолиятига оид қуйидаги талаблар бекор қилиниши белгиланди.
Хусусан:
а) қуйидаги ташкилотларга нисбатан ички аудит хизматларини ташкил этиш:
масъулияти чекланган жамиятлар, бундан активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно;
активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
б) масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
в) масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;
г) масъулияти чекланган жамиятда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15 фоизи этиб белгилаш.
Бундан ташқари, хўжалик жамиятларининг иштирокчиси (акциядори) ва кредиторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади;
хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор қилинади.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлар манфааларини кўзлаб қабул қилинаётган бу каби қарорлар тадбиркорлик фаолиятларининг жадал ривожланишида муҳим омил бўлмоқда.
Дилноза ЗОКИРОВА,
Давлатобод тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти