Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 08:41

Иқтисодиёт

Тадбиркорларни қандай қулайликлар кутмоқда?

  • 21.Января.2024
  • 290

Наманган шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокимлиги ҳамда солиқ бошқармаси ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида, солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар моҳиятига бағишланган мулоқот ўтказилди.

Таъкидланганидек, тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан жорий йилда солиқ қонунчилигига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Солиқ кодексининг солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги 22-моддаси солиқ ҳисоботларининг ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни уч йил мобайнида бут сақланиши белгиланди (илгари мазкур муддат 5 йил эди). Мазкур кодекснинг 84-моддасидаги солиқ ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни сақлаш муддати беш йилдан уч йилга қисқартирилди. Кодекснинг 88-моддасидаги солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари солиқ даври тугаганидан кейин беш йилдан уч йилга қисқартирилди.

Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири сифатида, Солиқ кодексининг 104-моддасидаги ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин. Аввал мазкур муддат беш йил эди. Ушбу ҳужжатнинг 105-моддасидаги ортиқча ундирилган солиқни ҳисобга олиш ёки қайтариш тартибидаги ортиқча ундирилган солиқ суммасини ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган санадан эътиборан ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза бериш муддати беш йилдан уч йилга қисқартирилди.  

Қолаверса, Солиқ кодексининг 237-моддасидаги қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сафига Ўзбекистон Республикаси реализация қилиш жойи деб этилган тақдирда чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар ҳам қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида қўшилди.

Маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат кўрсатганда ҚҚС тўламоқда, лекин худди шу хизматларни чет эллик тадбиркорлар (жисмоний шахс) кўрсатганда ҚҚСга тортилмасдан қолмоқда. Ушбу тартибнинг жорий этилиши хорижий ва маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир хил шароит яратиш имконини беради.

Мулоқот давомида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакилларидан тушган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь