Қисқа сатрларда

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди

Ёш тадбиркорнинг режалари катта

«Менга қанча пенсия чиқаркин?» – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тавсиялар берди

23 January, 2025, 12:50

Иқтисодиёт

Тадбиркорликка кенг йўл

  • 10.Января.2025
  • 235

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Наманган вилоятида фаол тадбиркор аёллар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган кам таъминланган ва имконияти чекланган ташаббускор фуқаролар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда уч юздан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Н. Шотурсунова иштирок этиб, Президентимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти, айниқса тадбиркор аёллар, имконияти чекланган аҳоли қатламини янада қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти билан таништирди.

Суҳбат давомида йигирмадан ортиқ масала кўтарилиб, шундан 12 таси ўрнида ҳал этилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган йирик тадбиркорлар эҳтиёжманд оила вакилларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Тадбирда йигирмадан ортиқ фуқаро касб-ҳунарга тайёрлаш орқали ишга қабул қилиниб, олти нафар ташаббускор тадбиркорга ўз ишини бошлаши учун асбоб-ускуна ва тикув машиналари топширилди.

Якунда иштирокчилар юртимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларига дастлабки қадам ташлашганини эътироф этишиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь