Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 11:55

Иқтисодиёт

«ТАШАББУС-2021» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА КИМЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ?

  • 12.Июня.2021
  • 916

Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус-2021» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
1995 йилдан буён тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган мазкур танлов жорий йилда бошқача тарзда ташкил этилди. Карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда танловнинг туман (шаҳар) босқичлари одатдагидан фарқли равишда, яъни танловда қатнашиш истагида бўлган 700 дан ортиқ талабгорлар томонидан, ягона электрон платформа орқали ҳужжатлар тақдим қилинган. Мазкур ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги фармойишига асосан танлаб олиниб, вилоят босқичига тавсия қилинди.

Давлатобод тумани ҳудудидаги «Дўстлик» теннис кортида бўлиб ўтган вилоят босқичида 63 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳамда хизмат турларини ўзида жамлаган кўргазмаси билан иштирок этди. 
Турли вазирлик ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармалари масъуллари ва жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчилари орасидан ғолибларни саралашда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, яратилган иш ўринлари кўлами, хизмат турлари оммабоплиги каби меъзонларга алоҳида эътибор қаратилди.

Якуний хулосаларга кўра, «Ташаббус-2021» кўрик-танловининг вилоят босқичида қуйидагилар ғолиб, деб топилдилар:

«Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» – Наманган туманидаги «Merrymed farm» МЧЖ раҳбари Нозимжон Азизов;

«Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» – Давлатобод туманидаги «Namangan-Istiqlol bog‘i» МЧЖ раҳбари Ҳикматжон Аҳмаджонов;

«Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» – Наманган шаҳридаги «Namangan porloq ta’mirlash servis» МЧЖ раҳбари Жавоҳир Ёқубжонов;

«Йилнинг энг яхши фермери» – Тўрақўрғон туманидаги «Karimov Yoqubjon saxovati» фермер хўжалиги раҳбари Юлдузой Каримова;

«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» – Наманган шаҳридаги ҳунарманд Ҳаким Тожибоев.

Ғолиблар танловнинг 14-15 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган якуний Республика босқичида иштирок этадилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь